26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шов-шувларга бой мундиаль

Россия яшил майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳсидаги ўйинлари ҳам ортда қолди. Ушбу чемпионат аввалгиларидан кескин фарқ қилибгина қолмай, кутилмаган шов-шувларга бой ўтмоқда. Дастлаб Аргентина терма жамоасига тўхталиб ўтмоқчимиз. 

Аргентина жамоаси Бразилияда ўтган мундиалда финалга қадар етиб борган жамоадир. Демак, бундан келиб чиқадики, ушбу мундиалда ҳам улар чемпионлик учун курашадиган жамоалардан ҳисобланади. Ҳатто ғолибликка асосий даъвогар жамоа десак ҳам муболаға бўлмайди. Аммо, Аргентинанинг гуруҳ босқичидаги 2та турдан сўнг кўрсатган натижаси, ҳатто гуруҳда, қолиб кетишига ҳам олиб келиши мумкин эди. Лекин, жамоа оҳиригача курашиб, сўнгги турда Нигерия устидан қозонилган ғалаба уларнинг плей-оффга чиқишига сабаб бўлди, боз устига гуруҳдаги Хорватия – Исландия ўртасидаги учрашув аргентиналикларнинг фойдасига ҳал бўлди. Агар исландияликлар Хорватияни мағлуб этмасагина, Аргентина гуруҳдан чиқиши мумкин эди ва шундай ҳам бўлди. Шу тариқа “Д” гуруҳдан Хорватия ҳамда Аргентина терма жамоалари плей-офф босқичига чиқишди.

Ушбу чемпионатнинг энг катта воқеаларидан бири бу – амалдаги Жаҳон чемпионлари Германиянинг гуруҳда қолиб кетиши бўлди. Кўпчилик ушбу мундиалда ҳам Германия чемпионликка асосий даъвогарлардан деб ҳисоблаган эди. Аммо немислар ҳатто гуруҳдан чиқишни ҳам уддалай олишмади. 3-турда кутилмаганда Германия Жанубий Кореяга имкониятни бой берди. Жанубий Корея терма жамоаси гарчанд плей-оффга чиқиш учун курашни тўхтатган бўлсада, Германияга қарши мардонавор ўйин кўрсатиб, амалдаги жаҳон чемпионларини йирик (2:0) ҳисобда мағлубиятга учратди. 

Қизиқарли жиҳати шундаки, иккала гол ҳам учрашувнинг асосий вақтида эмас, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилди. 90+4 дақиқада Ким Ён Гвон ҳисобни очса, ўйин якунланишига саноқли сониялар қолганда Сон Хон Мин ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ушбу гол германияликларнинг ғалабага бўлган умидини бутунлай сўндирди. Германия терма жамоаси учун гуруҳда қолиб кетиш, бу жуда катта шармандалик эди. Ва Германия терма жамоаси ўз тарихида илк бор гуруҳдан чиқа олмади. 

ЖЧ-2018: Бунақаси ҳали бўлмаган.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи доирасида сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Ўз тарихида илк марта мундиалда иштирок этаётган Панама терма жамоаси Тунис дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бу гол КОНКАКАФ минтақаси вакили учун турнирдаги иккинчи гол бўлди. Улар дастлабки тўпни Англия дарвозасига киритишганди.

Шу тариқа, Жаҳон чемпионатининг барча иштирокчилари рақиб дарвозасини энг камида 2 мартадан ишғол этишди. Бундай натижа жаҳон чемпионатлари тарихида илк бор юз берди. Шунингдек, Саудия Арабистони, Миср, Эрон, Марокаш, Перу, Австралия, Исландия, Сербия, Коста-Рика, Германия, Польша терма жамоалари 2тадан гол билан мусобақани тарк этишди.

2018-06-30, 14:31 848
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.