26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Заковат»чиларнинг Самарқандга сафари

Доимий обуначимиз, «Улес» хайрия жамғармаси раиси Райимжон Қўчқоров ҳомийлиги ва раҳбарлигидаги «Заковат» ўқув марказининг бир гуруҳ пешқадам ўқувчилари, устозлар жамоаси Туркистон – Тошкент – Самарқанд йўналишида уч кунлик саёҳатда бўлдилар.

Туркистондаги «Шарқ» дарвозаси ёнида ярим кечада сафар иштирокчиларини ОАВ вакиллари, ота-оналар, барча жонкуяр, ҳимматли инсонлар кутиб олдилар. 

– Ваъдага мувофиқ, ғолиб шогирдлар ҳамда устозлар учун уч кунлик зиёрат «Улес» жамғармаси ҳисобидан ташкил қилинди. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан, дўстлик ва қардошлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Туркистондаги ҳазрат Яссавий мақбарасини бунёд эттирган соҳибқирон Амир Темурнинг Самарқанддаги мақбараси, яна кўплаб тарихий қадамжолар зиёрати барча сафар иштирокчиларида улкан таассурот қолдирди. – Чегарадаги, хусусан, божхонадаги тезкорлик, самимийлик, Ўзбекистондаги меҳмондўстлик бизни ниҳоятда қувонтирди. Мана шу ижобий ўзгаришлар учун Элбошимиз Н. Назарбаевга яна бир карра миннатдорчилигимизни изҳор этиб, кўпчилик номидан раҳматимизни айтамиз. 

Жадвалга мувофиқ бундай сафарлар теран билим беришни мақсад тутган «Заковат» билан яқин муносабатда бўлган барча учун давом этади, – дейди «Улес» жамғармаси раиси Р. Қўчқоров. 

Жамоатчилик номидан Р. Қўчқоровга халқаро миқёсдаги мазмунли сафарни самарали ташкил этгани учун яна бир карра миннатдорчилик билдирилди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-06-30, 17:05 226
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.