26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Яшил иқтисодиёт»га грантлар

Элбоши Н. Назарбаев «Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривожланишнинг янги имкониятлари» Мактубида «биз 2030 йилга бориб Қозоғистондаги муқобил энергия улушини 30 фоизга етказиш вазифасини қўйдик», деб, замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бораётганини таъкидлади. Давлат раҳбари белгилаган ушбу вазифани амалга татбиқ этишда тўлебийликлар пешқадамлик қилишмоқда. Чунончи, улар вилоятда биринчилардан бўлиб «Яшил иқтисодиёт»га ажратилаётган Европа грантларини ютиб олишди. Натижада, ушбу дастур доирасида «яшил иш ўринлари» яратилмоқда.

 – Давлатимиз томонидан экологик хавф-хатарларни камайтириш ва табиат ресурсларининг тақчиллигини қисқартиришни таъминлайдиган иқтисодий тизимга ўтиш, яъни мамлакат иқтисодиётини «яшил” йўлга, аниқроғи, «яшил иқтисодиётга” ўтказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда, – дейди туман ҳокимининг муовини С. Дуйсебаев. – Чунончи, энергия самарадорлигини ошириб, захиралардан тежамкорлик билан фойдаланиш имконини берадиган технологиялар ҳамда кам чиқиндили, чиқиндисиз ва экологик хавфсиз технологик жараёнларга оид инновацион лойиҳаларни жорий этишга киришилди. Ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳамда табиатни муҳофаза қилишнинг зарур механизмини вужудга келтиришга оид иқтисодий тизимни шакллантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўлиқ қайта ишлаш тизимини ривожлантириш бўйича ҳам туманимизда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, уч томонлама меморандумлар имзоланиб, жамоавий шартномалар тузилаётганда ижтимоий шериклик томонидан экологик хавфсизликни таъминлаш, «яшил иш ўринлари” яратиш масалаларининг киритилишига эътибор қаратилмоқда. Чунки, Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг ташаббуси билан амалга оширилаётган «Яшил иқтисодиёт» тамойиллари тежамкорлик, мусаффолик ва самарадорликни кўзлайди.

– Энергияни тежаш нафақат катта миқдорда табиий газни иқтисод қилиш, балки экологик барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилади, – дейди мустақилликнинг илк йилларидан «яшил иқтисодиёт»га сармоя жалб этиб, кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошираётган «Сайрам-Ўгам» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси раҳбари А. Абдешов. – Шунинг учун серқуёш Қозоғистонимизнинг қазиб олинувчи ёқилғи ўрнига қуёш энергетикасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари Лондондаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

– Маълумки, иқтисодиёт ривожи бевосита электр ва иссиқлик энергияси таъминотига боғлиқ, – деди биз билан суҳбатда бирлашма мутахассиси А. Намбаев. – Бироқ уни ҳосил қилиш ҳамда етказиб бериш жараёни катта харажат талаб қилиш билан бирга, ҳавога кўп миқдорда ис гази ҳам чиқарилади.

 Шу боис кам углеродли ва қайта тикланувчи манбалардан кенгроқ фойдаланиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу масала кўп марта бизнинг бирлашмада республика ва вилоят олимлари иштирокида муҳокама қилиниб, инновацион ғояларга устуворлик берилмоқда. Мана шу лойиҳаларимиз билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки танловларида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритмоқдамиз.

А. АБДУФАТТОҲ, 2018-06-30, 17:07 796
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.