26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғолиблар Астанага боради

Шимкент шаҳридаги “Кўргазмалар маркази”да Астананинг 20 йиллигига бағишланган “Минтақа маҳсулотлари – 2018” энг яхши товарлар кўргазма-ярмаркаси бошланди.

Вилоят ва шаҳар ишлаб чиқарувчиларини тарғиб қилиш мақсадида кўргазмада озиқ-овқат, кимё, енгил саноат ва қурилиш маҳсулотлари намойиш этилди.

Кўргазмада Шимкент шаҳри, Туркистон вилояти ва мамлакатимизнинг бошқа минтақаларидан 200дан зиёд товар ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда. Тадбирда илк бор костюмлар ва эркаклар кийимларини тикадиган, маиший кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 15та янги компания иштирок этмоқда.

Икки кунлик кўргазманинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев, Шимкент шаҳри ҳокими Ғ. Абдирахимов, вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, Астана, Атиров, Тараз шаҳарлари “Атамекен” тадбиркорлар палатаси етакчилари қатнашишди.

Маҳсулотлар билан танишган Ж. Туймебаев Қозоғистон Бутунжаҳон савдо ташкилотига, Евроосиё иқтисодий ташкилотига, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо эканлигини айтиб, эндиликда ишбилармонлар халқаро ва экологик талабларга жавоб бера оладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариши зарурлигини таъкидлади. 

Тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлари “Ордабасы құс” ва “Karlskrona LC AB” МЧБга маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ютуқлари учун МДҲ мукофотини топширди.

Кўргазма давомида турли номинациялар бўйича танловлар ўтказилиб, ғолиб ва совриндорлар Астана шаҳрида ўтадиган “Қозоғистоннинг энг яхши товарлари” республика танловига йўлланма оладилар.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-06-30, 17:17 815
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.