26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Баракали бирлик билан маънавий янгиланишга

КЕЧА ВИЛОЯТ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИ АССАМБЛЕЯСИНИНГ «БЕРЕКЕЛІ БІРЛІКПЕН РУХАНИ ЖАҢҒЫРУҒА» МАВЗУИДАГИ  ХХ СЕССИЯСИ  ЎТДИ. 

Шимкентдаги «Қозоғистон халқи Ассамблеяси» биносида ўтган сессияда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев, туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят бошқармалари ва минтақавий департаментлар раҳбарлари, вилоят маслаҳати депутатлари, вилоят маслаҳатининг «Эл бирлиги» депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят ассамблеяси қошидаги тузилмалар етакчилари, этномаданият бирлашмалари, диний конфессиялар, сиёсий партиялар, ноҳукумат ташкилотлари аъзолари, фахрийлар ва зиёлилар вакиллари, тадбиркорлар, олий ўқув юртлари ректорлари, туман ва шаҳарлардан келган делегациялар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, ҳаммаси бўлиб, 800дан зиёд делегат иштирок этди. 

Сессияни очган минтақа раҳбари учрашувнинг мақсадини баён қилиб, 26 апрель куни Астанада ўтган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Барқарорлик, бирлик, тотувлик – янгиланиш гарови” масаласини кун тартибига қўйган ХХV сессиясида Элбошимиз юртимизни жаҳоннинг энг илғор 30 мамлакати қаторига олиб кириш йўлидаги вазифаларимиз ва маънавий янгиланишнинг аниқ дастурини белгилаб берганини таъкидлади. 

Минтақавий сессияда республика мажлисида муҳокама қилинган масалалар яна бир бор сараланиб, уларни амалга ошириш йўллари белгиланди. 

– Давлат раҳбари Н. Назарбаев кўп бор, келажакдан ўзиб, давр таҳдидларига қарши чиққан халқларгина ғолиб бўла олишини таъкидлаган, – деди Жансейит Қансейитули. – Мақсадга эришиш учун тафаккуримиз ишимиздан олдинда юриши, яъни ундан аввал янгиланиб туриши керак. Бу сиёсий ва иқтисодий янгиланишларни тўлдирибгина қўймай, уларнинг ўзагига айланади. Қозоғистон – навқирон, кўпмиллатли, келажагига ишонган, жадал ривожланаётган мамлакат. Қудратимиз – бирликда. Биз Қозоғистонни авлодларимиз учун энг гуллаб-яшнаган мамлакатга айлантирамиз. 

Бирлигимизнинг гарови, манбаи сифатида тузилган вилоят Қозоғистон халқи Ассамблеяси ўзига юкланган муқаддас вазифани ўта самарали адо этмоқда, бугун у давлат этносиёсатини ҳаётга татбиқ этишда иштирок этаётган самарали институтга айланиб, барча этносларнинг ўз тили, маданияти ва урф-одатларини ривожлантиришига катта ёрдам бермоқда.

Маърузадан сўнг сўзга чиққан Шимкент шаҳар Ўқувчилар саройи директори Наталья Романова лотин алифбосига кўчишнинг муҳимлигига тўхталди. Жанубий Қозоғистондан Шимолий Қозоғистонга кўчиб борган Бауржан Усенов Уалиханов туманидаги Қўндибай овулида меҳнат қилаётгани, давлат ёрдамида ҳам иш, ҳам бошпана билан таъминланганини айтиб, замондошларини шимолга чақирди.

Афғонистон Республикаси фуқароси, бугунги кунда Х. А. Яссавий номли университетда таълим олаётган Ясир Рашид Қозоғистоннинг бахти мустақиллиги, тинч-тотувлиги, элнинг барқарорлигида эканини қайд этди. 

2011 йили Украинадан кўчиб келган Иосиф Марцичук Кентов трансформатор заводида ишламоқда, у ўз тақдири Қозоғистоннинг келажаги билан чамбарчас боғланганини айтди. 

Тадбирда, шунингдек, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг янги аъзолари ва Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби тасдиқланди.

Вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, дўстлик, миллий тотувлик ва жамиятда барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқароларни вилоят ҳокими Фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Ассамблея сессиясидан сўнг катта концерт дастури намойиш этилиб, этномаданият бирлашмаларининг бадиий ҳаваскорлари ижросида турли тилларда попурри, Давлат раҳбарининг сўзига ёзилган «Шұбар ат», «Үшқоңыр», «Жерім менің», «Елім менің» қўшиқлари янгради.

 

Суратда: тадбирдан лавҳа.

Б. ДЎСМАТОВА, 2017-05-25, 11:41
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.