26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўмбира садоларида бардавом қадриятлар

Қозоқ халқида миллий чолғу асбобларидан бири – дўмбирага бағишланган кўплаб нақллар бор. Бу бежиз эмас. Асрлар давомида бепоён саҳрою чўлда ёлғиз қолган чўпон учун дўмбира ҳамсуҳбат, дардкаш бўлиб келган. Зерикканда дўмбира жўрлигида жўшиб шеърлар, ўланлар, қўшиқлар айтган. 

Шоир таъбири билан айтганда, «ғуссага ботса одам, дўмбирага суянгай», у билан суҳбатлашиб, енгил тортган. Бирорта қозоқ хонадони йўқки, дўмбира садолари, унинг шўх ёки мафтункор куйлари ва ортидан келаётган кўтаринки кайфият кириб бормаган бўлса.

Ҳам сўйлатадиган, ҳам куйлатадиган чолғу асбоби таниқли қозоқ адиби Абайнинг илҳомини жўштирган, унга ижод бахш этган. Бу миллий чолғу асбобига халқнинг ҳам меҳри ўзгача. Шу сабабли юртимизда дўмбирачиларнинг анъанавий танлови уюштирилади, миллий байрамлар куни ҳар йили Астанадаги “Қозоқ эли” миллий монументи атрофида минглаб дўмбирачилар йиғилиб, куй-қўшиқлар, ўланлар ижро этадилар.

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев дўмбира ва қозоқ куйлари ҳақида фейсбукдаги Ақўрда саҳифасидаги видеороликда қуйидагиларни айтиб берди:

– Дўмбира, бу – қозоқ халқининг юраги. Айтмоқчи, куйнинг илк тароналари, дўмбира оҳангларини фақат бурнида ёвшан ҳиди билан туғилган қозоқгина тушунади. Чунки, бу ўзига хос мусиқа. У қалбдаги ғамгинлик, шодлик ёки ғуссани ифодалайди. Кечқурун дўмбиранинг торларини чертасан ва бор дунёни унутасан.Менга бу ёқади, менга дўмбирани яхши «сайратадиган» одамлар ёқади. Бизнинг халқ қўшиқлармиз жуда самимий, фалсафий мазмунга бой, доимо мураккаблиги билан ажралиб туради. Қозоқ куйларида мусиқани эмас, сўзларини тинглаш керак. Сўзлари жуда катта маънога эга. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йили Қозоғистонда илк бор Миллий дўмбира куни нишонланмоқда. Президентимиз Фармонига кўра, июль ойининг биринчи якшанбаси Дўмбира куни деб эълон қилинди. Бу йил байрам 1-санага тўғри келади. Байрам муборак!

kazpravda.kz, 2018-06-30, 17:25 1170
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.