26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Бой ота” – 10 ёшда!

Болалар боғчаларининг ҳаётдаги аҳамияти катта. Шунинг учун ҳам Элбоши Н. Назарбаевнинг ташаббуси билан мамлакатимизда 2010 йилда “Балапан” дастури қабулланди. Шунинг натижасида мактабгача тарбия муассасаларига эҳтиёж сезиларли камайди.

Дастурга мувофиқ, ҳар йили юзлаб болалар боғчалари фойдаланишга берилмоқда. Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги “Бой ота” болалар боғчаси ҳам давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида ташкил этилган дастлабки мактабгача таълим муассасаларидан биридир. Яқинда бу масканнинг 10 йиллиги тантанали равишда нишонланди. Тадбирни олиб борган муассаса услубиятчиси Лаззат Саумбекова даставвал “Бой ота”нинг тарихидан сўз очди. У қишлоқдаги илк болалар боғчасининг очилишида тадбиркорлар Одилбек ҳамда Ҳафиза Жалтаевларнинг ҳиссаси катта бўлганини эслатди. Улар Берганбой Худойбергановга қарашли бинони ижарага олиб, эзгу мақсадларини амалга оширишди.

– Шунча вақт ўтди, қийинчиликлар ортда қолди, – деди дастлаб сўз олган мазкур муассаса директори Мадина Жалтаева. – Волидаи муҳтарамамиз Ҳафиза Эшпўлат қизининг саъй-ҳаракатлари билан ютуқларга эришдик. Бугун орамизда йўқ бўлса-да, онамизнинг хотираси, амалга оширган эзгу ишлари қалбимизда...

Бу жойда ҳозирги кунда 100 бола тарбияланмоқда, уларга 25 ходим хизмат кўрсатади.Тарбиячилар Дилбар Маҳаммадисоқова, Комила Ирисматова, Назокат Маҳаммадова, Феруза Маҳаммаджонова, Севара Ходиматова, Ҳамида Шоисоқова, шунингдек, ҳисобчи Наргиза Эшонхўжаева, ҳамшира Нодира Нишонбоева, ошпаз Дилфуза Раимжоновалар ўз вазифаларига масъулият билан ёндашмоқдалар. 

Тадбирда сўз олган “Жан-Динара”, “Жасмин” болалар боғчаларининг муассиси Дилрабо Жалтаева, Шимкент шаҳар Енбекши туман ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев, ота-оналардан Маҳаммаджон Шодиматов ва Шаҳзода Турсиметовалар Элбошимизнинг келажак эгалари – болаларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликларини таъкидлаб, боғчанинг фаолиятига омад тилашди. 

Тадбирда хонандалар Шерзод Ходиматов, Ғайрат Эргашев, шунингдек, болалар иштирокида байрам концерти намойиш этилди. Улар ижро этган ранг-баранг рақслар, қувноқ қўшиқлар ота-оналарнинг олқишига сазовор бўлди. 

Тантана сўнгида муассасанинг пешқадам ходимлари ва ишчиларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалар топширилди. 

Илк юбилей ёшини қарши олган “Бой ота” боғчаси жамоасига муваффақиятлар тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ., 2018-07-05, 10:37 233
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.