26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Коллежнинг дадил одимлари

Шимкент шаҳрининг Бозорқопқа даҳасида фаолият юритаётган “Достық” коллежида жорий ўқув йили якунига бағишланган тадбир ўтди. 

Илм даргоҳи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Фарҳод Шамшиматов муассаса раҳбари Рўза Абдимусақизи номидан талабаларни имтиҳонлардан муваффақиятли ўтганли билан қутлаб, уларнинг нафақат билим олишда, балки жамоат ишларида ҳам фаол эканликларини таъкидлади. Айниқса, илмий-амалий анжуман, маданий-маърифий тадбирлардаги иштироки эътиборга молик, шунингдек, спорт мусобақаларида ҳам ғолиблик шоҳсупасидан кўринишмоқда. Жумладан, Юлдуз Ҳакимшиқова стол теннисидан вилоят мусобақасида 3-ўринни эгаллади.

Шу куни йил мобайнида ўқишда ва жамоат ишларида фаол қатнашган, намунали хулқи билан танилган Доно Қурбонқулова, Адҳам Қурбонқулов, Музаффар Мираҳмедов, Рисолат Мирсидиқова, Севара Сайрамбоева, Одина Йўлдошева каби пешқадам талабалар ташаккурнома ва сертификатлар билан тақдирландилар. 

Устозлар номидан Ш. Шомадиев, П. Ҳасановалар ҳам талабаларни қутлаб, ёзги таътилни мароқли ўтказишларини тилашди. 

– Талабаларни таътилга кузатиб, абитуриентларни қабул қилмоқдамиз, – дейди Ф. Шамшиматов. – Шунингдек, “Натижали иш билан таъминлаш ҳамда оммавий тадбикорликни ривожлантиришнинг 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури”га мувофиқ, ҳозирги кунда коллеждаги қисқа муддатли касбий таълим курсларида 125 ўғил-қиз таълим олмоқда.

 Улар “автоэлектрчи”, “электрчи”, “пайвандчи”, “дастурловчи-оператор”, “дизайнер-модельер”, “ошпаз” каби ихтисосликлар бўйича 3 ой мобайнида стипендия олиб ўқишади. Барча ёшларни ушбу курсларга таклиф этамиз!

“Достық” коллежи жамоасига муваффақият тилаган ҳолда, ишингиз бароридан келсин, деб қоламиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-07-05, 10:40 216
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.