26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Менинг Элбошим

Туркистоннинг Қорачиқ қишлоғида туғилиб-ўсиб, олий маълумотли муҳандис ихтисосини эгаллаганимда вақти келиб, Қозоғистондек бепоён ва кўп миллатли давлатни оқилона бошқариб келаётган муҳтарам Президентимиз Нурсултан Назарбаевнинг мен бунёд этган «Турон» корхонасига келиб, маҳсулотларимиз билан танишиш, дастхат ёзиб қолдиришини тасаввур ҳам қилмаганман. Бу – умримдаги энг шарафли ва эсда қоларли воқеа бўлди. 

2000 йили вилоят ҳокими Б. Сапарбаев, шаҳар ҳокими Ў. Аметули билан бирга Туркистонга ташрифи чоғида давлатимиз раҳбари бизнинг корхонани ҳам келиб кўрадиган бўлди. 

Қишлоқ округи ҳокими Зоид Маменов ва мен, ҳамкасбларим, барчамиз ҳаяжондамиз. Элбоши корхонамиз олдида автомашинадан тушгач, очиқ юз билан биз билан саломлашди. Мен корхонанинг тарихи, бугуни ва истиқболи ҳақида гапириб бердим. Гапларимни диққат билан тинглади. Кўргазмага ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари қўйилганди. Уларни ҳам синчковлик билан кўздан кечирди. Менинг сезганим, Элбоши ўзининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги пахта кластери сиёсатининг корхонамиз мисолида самарали амалга ошганидан беҳад мамнун эди. Корхонамизда ўзимиз эккан пахта толасидан ип, ипдан тўқилган газламага «Зор табыс тілеймін» деб, дастхат ёзиб берди. Бу матони биз корхонамизнинг шонли тарихи сифатида сақлаб қўйганмиз. Элбошимизнинг шу тилаги вожиб бўлиб, корхонамиз кенгайди, янги маҳсулотлар ишлаб чиқара бошладик. Сутни қайта ишлаш корхонасини ишга туширдик. Уруғчилик хўжалигини ташкил этганмиз. Хуллас, иш ва режаларимиз бисёр. Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш борасида келажакда ҳам самарали меҳнат қилаверамиз.

Ҳабибулла АЗИМОВ, «Парасат» ордени соҳиби. Туркистон шаҳри, 2018-07-05, 11:08
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.