26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Менинг Элбошим

Мустақилликнинг дастлабки йили Элбошимизнинг муҳтарам Фармони билан Туркистонда мисли кўрилмаган янгилик – А. Яссавий номидаги олий ўқув юрти бунёд этиладиган бўлди. Биров бунга ишонди, биров йўқ. Лекин, мана 27 йилдирки, бу Фармоннинг ҳаётийлиги, тўғрилиги ва Туркистон учун муҳимлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб берди. Туркистондаги университет бир неча йилдан сўнг халқаро мақомга эга бўлиб, Халқаро қозоқ-турк университети деб аталди. Жаҳоннинг ўнлаб давлатларидан келган юзлаб талабалар бу ерда турли ихтисослар бўйича олий таълим олишмоқда. Халқаро университет қошида бунёд этилган замонавий клиника эса шаҳар аҳолисига самарали тиббий хизмат кўрсатмоқда. 

Мен олий тоифали кўз шифокори сифатида шу клиникада меҳнат қилиб, юртдошларимиз соғлом бўлсин деб, тер тўкмоқдаман. Элбошимизнинг Туркистонда университет очиш тўғрисидаги Фармони натижасида минглаб ёшлар олий таълим олиш бахтига, клиникамизда эса юзлаб беморларнинг дарддан фориғ бўлиб, соғлом ҳаёт кечиришига шароит яратилди. Бу неъматларнинг қадрига етиш, шукрона айтиш бизнинг фуқаролик бурчимиздир.

Баҳодир ҲАБИБУЛЛАЕВ, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси, 2018-07-05, 11:13
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.