26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астана – Қозоғистон мўъжизаси

Мустақиллик йилларидаги энг ёрқин саналардан бири Пойтахт куни эканлиги шубҳасиз. Пойтахтни ўзгартириш тўғрисидаги қарор ўта оғир йилларда қабул қилинди. Бу воқеа давлатимизнинг кейинги тараққиётида муҳим аҳамият касб этди. Йиллар ўтди, мана бугунги кунда 20 ёшини нишонлаётган Астана мустақил Қозоғистоннинг сиёсий, иқтисодий, маданий марказига айланиб улгурди.

Тарихга назар соладиган бўлсак, 2008 йил 18 июнь куни Парламент Мажлисининг Ижтимоий-маданий тараққиёт қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Қозоғистон Республикасида байрамлар тўғрисида” ҚР Қонунига қўшимча ва ўзгаришлар киритиш тўғрисида” Қонуни тасдиқланди. Унга кўра, 6 июлда янги давлат байрами – “Пойтахт куни” нишонланадиган бўлди.

Қўмита қарорининг хотимасида мазкур байрам халқимиз учун тарихий-маданий аҳамиятга эга бўлиб, Қозоғистон Республикаси қўлга киритган ютуқлар рамзи сифатида эътироф этилажаги айтилган.

Пойтахтни ўзгартириш ҳақидаги қарор ҳамиша ҳар қандай давлатда ўта муҳим аҳамият касб этган. Агар ривожланган мамлакатлар солномасига мурожаат этадиган бўлсак, шу каби ўзгаришларни кўриш мумкин. Масалан, Испания қироли Филипп Иккинчи пойтахтни Толедодан Мадридга кўчирган. Финляндияда XIX аср бошларида Туркудан – Хельсинкига, Норвегияда Тронхеймдан – Ослога, Ҳиндистонда Калькуттадан – Деҳлига, Туркияда Истамбулдан – Анқарага кўчирилган пойтахт шаҳарлар ҳозир Ер юзидаги энг кўркам ва ривожланган марказларга айланган. Қўшни давлат Хитойни оладиган бўлсак, бу ерда пойтахт 6 марта алмаштирилган экан. Мазкур давлатлар қаторига Германия ва Бразилияни ҳам киритиш мумкин. 

Бугунги кунда Астана ўз бағрига нафақат сармоядорлар, янги ғоялар, янги лойиҳалар, балки, янги технологиялар ва айниқса, ёшларни тобора кучлироқ тортиб бормоқда. Қозоғистонликлар ўз тарихини боши узра туғ қилиб, янги, замонавий технологияларни ўрганиб, ривожланган мамлакатлар билан рақобатлаша оладиган элга айланди. 

Барча қийинчиликлар ва муаммоларга қарши тура олган “Қозоғистон мўъжизаси” ўзида бетакрор лойиҳаларни жамлагани билан дунё аҳлини лол қолдирди.

Астана тарихи ва қозоғистонликларнинг тақдири бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Чунки бугунги кунда ҳеч иккиланмасдан Сари Арқанинг қадимий ерида қад кўтарган гўшани давлатимиз келажагининг бешиги, дея эътироф этиш мумкин.

Астана – халқларимизни бирлаштириб турувчи муқаддас куч, миллий ғоялар мажмуаси.

Бу ерда 100дан зиёд миллат вакиллари ягона осмон остида яшашмоқда. Бу муқаддас заминда ҳар куни янги оилалар қурилиб, янги тақдирлар бўй чўзмоқда.

Халқлар дўстлиги, ўзаро тушуниш ва бирдамлик Астананинг янги ҳамда Қозоғистоннинг ўқ илдизларидир.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-07-05, 11:19
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.