26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Олам узра янграйвер, дўмбира!

Яссавий мақбараси ёнидаги майдонда 3000 дўмбирачи Қурманғази куйларини ижро этди 

Дўмбира миллий куни муносабати билан уч минг дўмбирачи ҳамда Ш. Қалдаяқов номидаги вилоят филармонияси, «Сугир» миллий асбоблар оркестри жамоалари иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди. Тантана иштирокчилари ва санъаткорларни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев номидан унинг ўринбосари С. Уласбеков муборакбод этди. 

– Дўмбира – қозоқ халқининг маънавияти. Дўмбира созини димоғида ёвшан ҳиди билан туғилган қозоқгина яхши тушунади, дея таъкидлади муҳтарам Элбошимиз Н. Назарбаев, дея ўз нутқини бошлади У. Садибеков. “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласида белгиланган вазифаларнинг амалдаги ижроси Дўмбира миллий кунида ўз ифодасини топди. Барчангизни бугунги шодиёна билан муборакбод этиб, сизларга омад, бахт, саодат тилайман... 

Жамоатчилик гавжум тантанада бош дирижёр Ерлан Дауренбеков раҳбарлигида оркестр ҳамда Туркистон шаҳри ва қўшни шаҳар, туманлардан ташриф буюрган жами минг дўмбирачи композиторлар Туркеш ва Қурманғазининг «Кўнгил очар», «Балбирау», «Сарыарқа» куйларини маҳорат билан ижро этиб, томошабинларнинг қизғин олқишига сазовор бўлди. 

Дўмбира сози боболаримиз мунги, оналаримиз сири, дашт саси ҳамда қозоқнинг асл юрагидан яралган неъмат. Тантанали концерт дастури барчага манзур бўлди. Ҳунармандлар, мусаввирлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Вилоят миқёсида дўмбирачиларнинг анъанавий мусобақаси шаҳар маданият уйида давом этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-05, 11:41 265
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.