26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оқ йўл, олий маълумотли ёш мутахассислар!

А. Яссавий номидаги ХҚТУ ҳовлисида Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев иштирокида вилоятимиздаги университетларнинг 300 нафар аълочи битирувчисига диплом топшириш маросими ўтди. 

Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги 12та олий ўқув юртини 15 000 нафар талаба тамомлади. Улардан 895 нафари имтиёзли диплом соҳибларидир. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ёш мутахассисларни ўз соҳаси бўйича ишга киришишдек масъулиятли палла билан муборакбод этиб, айни пайтда «Ёшлар амалиёти» дастури бўйича 3516 нафар, «Диплом билан қишлоққа» дастури бўйича 598 нафар ёш мутахассис меҳнат қилаётганини таъкидлади. 

– Мен сизларни меҳнат амалиётини Туркистон вилояти маркази Туркистон шаҳрида ўтаб, давлат ташкилотлари томонидан эълон қилинган танловларда фаол қатнашишга таклиф этаман. Ҳар бир ёш мутахассиснинг ўз қобилиятига яраша ишга кириши шахсий назоратимда бўлади, – деди Ж. Туймебаев. 

Файзли концерт дастури, ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар ушбу тантанага янада улуғворлик бахшида этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-05, 11:47 847
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.