26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллатлараро муносабатлар – тараққиётнинг муҳим омили

Бағрикенглик, иноқлик, миллатлараро тотувлик, инсонпарварлик – миллатимизга хос одат. 

Мамлакатимизда Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан миллатлараро барқарорликни юксалтириш, этномаданий марказлар ва дўстлик жамиятлари билан алоқаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қўшни давлат билан дўстона муносабатларни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юксак даражада ўтмоқда.

ҚХА ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзолангани фикримиз далили.

Астанада меморандумни Қозоғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари, ҚР Президенти Девони ҚХА Котибияти мудири 

Л. Прокопенко Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустамбек Қурбонов имзолашди.

Ҳужжатда Қозоғистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар масалаларига оид қўшма илмий анжуманлар ва бошқа тадбирлар ташкил қилиш, илмий ишлар чоп этиш, биргаликда тадқиқотлар, шу жумладан, маданиятлараро мулоқот соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш қайд этилган.

Томонлар ўз ваколатлари доирасида савдо, иқтисодиёт, фан ва таълим, маданият, экология, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар ва маданият арбоблари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, бадиий гуруҳларнинг ижодий ҳамкорликлари, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни қўллаб-қувватлайдилар. Шунингдек, меморандумда ўзбек тилини Қозоғистонда, қозоқ тилини Ўзбекистонда ўқитиш ҳақида айтилган. 

– Ўзбекистонда 400та мактаб қозоқ тилида билим беради, олтита олий ўқув юртида қозоқ мактаблари учун ўқитувчилар тайёрланади. 

Биз – қардош халқлармиз, бир оила бўлиб яшаганмиз ва яшаб келяпмиз. Қозоғистонда 600мингдан зиёд ўзбеклар истиқомат қилади. Икки давлатда ҳам фаровон ва осойишта умр кечириш учун барча шароитларни яратиб бераётган икки давлатнинг доно Юртбошиларидан миннатдормиз. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида маданий ва маърифий алоқаларни ривожлантириш борасидаги мазкур меморандумнинг имзоланиши, муносабатларни янада юксак даражага кўтариб, уларга янги ижодий руҳ бағишлашига ишончим комил, – деди Р. Қурбонов.

P.S. Рустамбек Қурбонов раҳбарлигидаги делегация аъзолари дастлаб Шимкент шаҳрига келиб, Сайрамдаги қадамжоларни зиёрат қилдилар ва театр мавсумининг ёпилиш маросимида иштирок этдилар.

“Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов раҳбарлигида ўтган норасмий давра суҳбатида вилоят, шаҳар, туман этномаданият бирлашмалари раислари, зиёлилар, ОАВ ва жамоат бирлашмалари вакиллари қатнашиб, ўзбекистонлик меҳмонлар билан мулоқотда бўлишди. Меҳмонлар орасида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисининг муовини Темур Раҳимов, “Ўзбекистон-Қозоғистон” дўстлик жамиятининг ижровий директори Х. Собиров, юқорида қайд этилган қўмитанинг матбуот котиби Ғ. Шукуров ҳамда бўлим раҳбари Ф. Беков ва бошқалар бор. 

Норасмий учрашувда ўзаро алоқалар доирасида ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларини тайёрлаш, ёш иқтидорли санъаткорларни Тошкент шаҳридаги Глиер мусиқа мактабида, сўнг маданият ва санъат олий ўқув юртларида ўқитиш, шунингдек, театр актёрлари, журналистлар, ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиларининг малакасини ошириш мақсадида тажриба алмашишга доир кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Икки томонлама мулоқот сўнгида Рустамбек Қурбонов ўзбекистонлик таниқли ёзувчи ва шоирларнинг 400дан зиёд китобларини Икром Акром ўғлига топширди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-07-05, 11:56 828
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.