26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тўлебий туманига янги ҳоким тайинланди

Туркистон вилоятининг Тўлебий туманига янги ҳоким тайинланди. ҚР Президенти Маъмурияти ва туман маслаҳатининг розилиги бўйича вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ушбу лавозимга Бауржан Ўмарбековни тайинлади. 

Ҳокимни туман фаолларига таништирган минтақа раҳбари Давлат дастурларини сифатли амалга оширишга, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини, аҳолининг, шу жумладан, ёшларнинг бандлигини диққат марказда тутиш зарурлигини айтди. Шунингдек, туман тараққиётига ўз ҳиссасини қўшган собиқ ҳоким Бухарбай Пармановга миннатдорчилик билдириб, келгуси ишларида омад тилади.

– Туманда бошпана билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар юритилмоқда. Янги ҳоким ана шу ишларни тезлаштириб, сифатли амалга ошириши зарур. Барча соҳани рақамлаштириш ҳам унинг эътиборида бўлмоғи лозим. Шунингдек, аҳолини тоза ичимли сув ва табиий газ билан таъминлашни топшираман, – деди ҳоким.

Б. Ўмарбеков 1983 йилда туғилган, олий маълумотли, иқтисодчи ихтисослигига эга. Меҳнат фаолиятини 2005 йили “Қазкоммерцбанк” ҲЖнинг Шимкент филиали бизнесни ривожлантириш шўъбасининг мижозлар билан иш юритиш менежери сифатида бошлаган. 2006-2015 йиллари банкнинг Шимкент шаҳридаги 814-сонли операция бўлими менежери, “Банк Туран Алем” ҲЖ вилоят филиали насия тизими шўъбаси мудири, “Альянс Банк” ҲЖ директорининг кичик бизнес бўйича ўринбосари, “Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази” МЧБ директори вазифаларини бажарди.

2015-2016 йиллари Жанубий Қозоғистон вилоят тадбиркорлик, идустриявий-инновациявий ривожланиш ва туризм бошқармаси раҳбарининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси бўлди. 2016 йилнинг июль ойидан Ўрдабоши тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимида фаолият юритди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2018-07-05, 12:15 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.