26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Астананинг 20 йиллигини нишонлашди

Туркистон вилоятида Астананинг 20 йиллигига бағишланган “Асқақтай бер, Астана!” тантанали тадбири уюштирилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, вилоят маслаҳати котиби Қ. Балабиев, “Нұр Отан” партияси вилоят филилали раисининг биринчи ўринбосари Н. Жўлдасов, вилоят бошқармалари, департаментлари раҳбарлари, зиёлилар, меҳмонлар ҳамда туркистонликлар иштирок этишди. 

Ж. Туймебаев ўз маърузасида Астананинг бунёд этилиши, мустақиллик йилларида қадам-бақадам қийинчиликларни енгиб, бугунги кунда жаҳонда тараққий этган 30 давлат қаторига қўшилишни мақсад этган Қозоғистон ва унинг раҳнамоси Н. Назарбаевнинг бундаги беқиёс хизматини таъкидлади. 

Тадбирда, шунингдек, бир гуруҳ фахрийларга «Астанага – 20 йил» медали тантанали равишда тақдим этилди. 

Мукофотланганлар орасида меҳнат фахрийси Р. Холмуродов ҳам бор. Шунингдек, илғорларга, фахрийларга «Жанубий Қозоғистон вилоятининг фахрий фуқароси» унвони топширилди. Мукофотланганлар орасида вилоят ўзбек драма театри директори, «Дўстлик» ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов ҳам бор. 

Тадбир иштирокчиларига ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси ва санъат усталарининг концерт дастури тақдим этилди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-05, 12:28
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.