26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон вилоятида буғдойга ўроқ тушди

Туркистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев бугун Қазиғурт туманида буғдой ўрими билан танишди. 

Минтақа раҳбари бошоқли дон экинлари етиштириш билан шуғулланадиган “Айқўжа” ишлаб чиқариш ширкатининг фаолияти билан танишиш жараёнида ғаллани исроф қилмай йиғиштириб олиш асосий вазифа бўлиб турганини айтди.

– Бу йил вилоятда 233 минг гектардан зиёд ерга бошоқли дон экинлари экилган. Шундан 191 минг гектари буғдой бўлса, 42,5 минг гектари арпа. Бугунги кунгача ўша майдонлардан 26,5 минг тонна арпа ва буғдой йиғиштириб олинди. Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг тахминий ҳисобига кўра экилган ғаллазорларнинг ҳар гектаридан 16 центнердан, жами 374 минг тонна ҳосил кўтариш кўзда тутилмоқда. Шу боисдан йиғилган мўл ғалладан кўпроқ даромад топиш учун деҳқонлар буғдойни сақлаб, ўз вақтида экспортга чиқариши керак, – деди Ж. Туймебаев.

1998 йили тузилган хўжаликнинг ихтиёрида 2 500 гектар экин майдони бор. 16 кишини муқим иш билан таъминлаган ширкатда деҳқончиликка мўлжалланган техниканинг барча тури мавжуд. Ушбу жамоа ўтган йили 76 млн. тенгелик маҳсулот етиштирган. Чунончи, 2 700 тонна буғдой, 320 тонна маҳсари, 450 тонна арпа йиғиштириб олинган.

Экинга дастлабки ўроқни қазиғуртлик деҳқонлар солди. Мазкур туманда бу йил 87 минг гектарга яқин ерга кузлик ҳамда баҳорги буғдой ва арпа экилган.

Айтганча, товар ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли нархда бериладиган минерал ўғит миқдори ўтган йилга нисбатан 5 минг тоннага ортиб, 85 минг тоннани ташкил қилди. Кўкламги дала ишларига ажратилган 38 минг тонна ёнилғи тўла-тўкис товар ишлаб чиқарувчиларга берилди. Ғалла ўрим-йиғимига керакли 900га яқин тахт техника қилиб қўйилган. 

Экин ўроғи мавсуми билан бир вақтда, вилоятда мол озуқасини ғамлаш ишлари ҳам маромида юритилмоқда.

Бугунги кунгача режаланган 3 750 тоннадан 1 590 тоннаси тайёрлаб қўйилди.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-05, 12:30 189
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.