26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Сабантўй”ни нишонлашди

Абай номидаги истироҳат боғида вилоят татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси “Сабантўй” байрамини кенг нишонлади.

Вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, маслаҳатлари, этномаданият бирлашмаларининг вакиллари иштирок этган тадбирда миллий ҳунармандчилик буюмлари, таомлар ва расмлар кўргазмаси намойиш қилинди. 

Вилоят ҳокими У. Садибеков бошчилигидаги меҳмонлар кўргазмани оралаб чиқдилар. Сўнг, ҳоким муовини йиғилганларни “Сабантўй” билан чин дилдан қутлаб, бирлашманинг бир гуруҳ фаолларига вилоят ҳокимининг “Алғыс хат”ларини топширди. Улар орасида Ж. Шакиров, Н. Хузеева, 

Р. Илясовлар бор.

Тадбир давомида вилоят халқи ассамблеяси котибияти мудири М. Қалмуратов татар-бошқирд этномаданият бирлашмаси вакиллари ва йиғилганларни байрам билан табриклаб, этнослараро дўстлик, тотувлик – мамлакат тараққиёти гарови ва энг олий қадриятлардан бири эканини таъкидлаб ўтди. 

Табриклар санъаткорларнинг концерт дастурига уланиб кетди. Қозон шаҳридан келган хушовоз хонанда Дамир Битемировнинг татарча қўшиқлари барчани хушнуд этди. 

Сўнгра, турли тилларда куй ва қўшиқлар янграб, рақслар ижро этилди.

 

С. ИСАМАТОВ суратлари. 

 

С. ШАРИФБОЕВА., 2017-05-29, 12:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.