26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Астана – тинчлик ва келажак шаҳри!

Бу йил Мустақил Қозоғистоннинг тарихида шонли сана. Сариарқанинг тўрида қад кўтарган пойтахтимиз – Астана шаҳрига 20 йил тўлмоқда. Сизларни ана шу байрам билан чин юракдан табриклаймиз. 

Астана – келажакка ишонч билан қадам ташлаётган озод элнинг бош ўрдаси. Марказий Осиёнингина эмас, бутун Евроосиё қитъасининг гўзал шаҳри.

Бугун Астана дунё сиёсатида муносиб ўрнига эга шаҳарга айланди. Пойтахтнинг тўрида ЕХҲТ саммити, ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси, Қишки Осиё ўйинлари юқори даражада ўтказилди. Бош шаҳарда жаҳондаги турли ҳарбий ҳамда сиёсий низоларни ҳал қилиш йўналишида халқаро анжуманлар уюштирилди. Ер юзининг турли чеккаларидан келган давлат раҳбарлари Астанада ўз фикрларини айтиб, тинчлик жарчиси бўлган қозоқ халқига миннатдорчилик билдирдилар. Улар Астананинг муаллифи – Давлат раҳбари Нурсултан Назарбаевнинг бетакрор етакчилик қобилиятини юқори баҳолашди. 

Бугунги Астана бутун қозоқ болаларини бирлаштирган буюк марказга айланди. 

Қозоғистонликларнинг улуғ орзулари ва мақсадларини амалга оширадиган йирик мегаполис сифатида етакчилик бурчини обрў билан бажармоқда. Эрка Есилнинг ёқасидаги ушбу шаҳар кўз олдимизда гуллаб-яшнаб, ривожланиб бормоқда. Оз фурсатда шаҳарнинг иқтисодиёти ва ривожланиши жўшқинлиги ўсиб, ички ялпи маҳсулот кўпайди. 

Қозоғистоннинг бурчак-бурчагидан келган ёшлар шу ерда иш топди. Орзулари ушалди. Шаҳарнинг бундай даражага кўтарилиши халқимиз бирлиги ва меҳнати, Элбоши Нурсултан Назарбаев оқилона сиёсатининг натижасидир. 

Астанамизнинг 20 йиллиги – умуммиллий байрам. Астананинг тўйи – халқнинг тўйи. Туркистон вилоятининг аҳолиси ҳам Астананинг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Ягона Қозоғистонни Мангу Эл қилиш учун ҳар бир фуқаро астойдил меҳнат қилиши зарур. Миллатни буюк ишларга сафарбар этишда эса Астананинг ўрни ўзгача. Шундай экан, Астанамиз мангу яшайверсин. Байрам қутлуғ бўлсин, азиз ҳамюртлар! 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Туркистон вилояти ҳокими; Қ. БАЛАБИЕВ, Туркистон вилоят маслаҳати котиби., 2018-07-05, 12:34 821
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.