26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ижтимоий тараққиёт вазирлиги 2018 йил 1 июлдан бошлаб НТга мўлжалланган мукофот пулини бериш учун аризаларни қабул қилади.

Қозоғистон Республикаси Ижтимоий тараққиёт вазирлиги ноҳукумат ташкилотларга мўлжалланган мукофот пулини беришга келаси йўналишлар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида хабар қилади.

1) таълим бериш, фан, ахборот, жисмоний тарбия ҳамда спорт соҳасидаги мақсадларга эришиш;

2) фуқароларнинг соғлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш; 

3) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

4) ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;

5) оилавий-демографиявий ҳамда гендерлик масалаларни ҳал қилишга ёрдамлашиш;

6) аҳолининг ижтимоий жиҳатидан ночор гуруҳларини қўллаш;

7) етим болаларга, нотўкис ва серфарзанд оилалардаги болаларга ёрдам кўрсатиш;

8) аҳолини иш билан таъминлашга ёрдамлашиш;

9) Фуқаролар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

10) Маданият ва санъатни ривожлантириш;

11) Тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш;

12) Ижтимоий тотувлик ва миллий бирликни мустаҳкамлаш;

13) Ўз қаромоғидаги одамларга ижтииммоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш пайтида пробация хизматларига кўмаклаши;

14) Давлат хизматлари кўрсатиш сифатига ижтимоий мониторингга ўтиш;

15) Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга, шу жумладан ноҳукумат ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш.

Танловда Қозоғистон Республиткасида рўйхатга олинган ҳамда ноҳукумат ташкилотлари ахборот базасига маълумотлар топширган ноҳукумат ташкилотлари қатнаша олади. Битта ноҳукумат ташкилоти номзодини битта номинациядан ортиқ мукофотга тавсия қилинмайди. Мукофот пули олгандан кейинг уч йил ичида уни олиш учун қайта тавсия қилинишга йўл қўйилмайди. 

Битта номинация бўйича мукофот пули бир ёки бир вақтнинг ўзида бир неча номзодга берилиши мумкин. Бундай тақдирда мукофот пули уларнинг орасида тенг тақсимланади. 

Мукофот пулини олдиш учун аризада қуйидаги маълумотлар қамраб олинади:

1) ариза (ушбу қоидаларга биринчи иловага мувофиқ шаклда биринчи раҳбар ёки унинг вазифасини бажарадиган одам имзолаган ташкилоти расмий бланкасида);

2) ушбу Қоидаларга иккинчи иловага мувофиқ мукофот пулига номзоднинг анкетаси:

3) Ушбу қоидаларга учинчи иловага мувофиқ мукофот пулига номзоднинг фаолияти ҳақидаги тафсифнома (тасдиқлайдиган материаллар билан бирга);

4) Сўнгги 3 (уч) йил мобайнида таклиф этилган йўналиш бўйича амалга оширилган лойиҳаларни ҳамда ҳамкорликдаги иш давомида эришилган натижаларни далиллаш мақсадида алоқа манбалари кўрсатилган ҳамжамият (ноҳукумат ташкилотлари) ва (ёки давлат органларининг вакитлларининг тавсияномалари (камида иккита);

5) Ноҳукумат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида муассис ҳужжатларининг ҳамда гувоҳномасининг (маълумотноманинг) нусхалари;

6) Банк счётининг борлиги ҳақида маълумотнома (асл нусхаси).

Мукофот пулни олиш учун ноҳукумат ташкилотларини тавсия этиш ҳақида аризалар Қозоғистон Республикаси ижтимоий тараққиёт вазирлигининг фуқаролик жамияти қўмитасига қоғозда ва электрон етказишлар (CD дисклари ёки USВ) флешкаларида DOC, DOХC, Pdf шаклида) 2018 йил 1 июлдан 1 сентябргача қуйидаги манзилда қабулланади: Астана шаҳри Мангу Эл шоҳкўчаси, 8, “Вазирликлар уйи” биносининг 15 кириш йўлагидаги 265-хона. Маълумотлар учун телефонлар: +7 (7172) 74 05 11, 74 09 97.

Эслатиб ўтамиз: жорий йил 13 июнда Давлат раҳбари томонидан “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига нотижорат ташкилотларининг фаолияти масалалари бўйича ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни имзоланди. 

Қонун қабул қилиниши билан мукофот пули олишга тавсия этишда ноҳукумат ташкилотларининг имкониятлари кенгайди.

Илгари мукофот пулига тавсия этилганлар кейинги уч йил мобайнида танловда қатнаштирилмас эди. 

Қонун қабуллаангандан сўнг ўтган йили мукофот пулига тавсия этилган, бироқ танловда ғолиб бўлмаган ноҳукумат ташкилотлари кейинги йилларда ҳам мукофотга номзодликка эришадиган бўлди. 

Қоида қуйидаги саҳифада жойлашган:

hyups.//diakom. gov.k/kk/content/buyruktar 

, 2018-07-11, 14:49 162
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.