26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
20 йилликка – 20 қозон ош!

Астана шаҳрининг 20 йиллиги кенг миқёсда нишонланмоқда. Ушбу байрам арафасида Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари «Дўстлик» ҳамжамияти пойтахт аҳлига 20 қозонда 20 килограммдан ўзбек паловини тақдим этишга қарор қилганди. 

Барча вилоятлар, Астана, Шимкент, Алмати шаҳар этномаданият бирлашмаларининг шижоати туфайли бу тадбир тўла-тўкис амалга оширилди. Бош шаҳримизнинг «Талабалар истироҳат боғи»да йиғилган аҳоли ўзбек миллий таомини тановул қилиш билан бир вақтда «Ғунча», «Пойтахт», «Жозиба» ва бошқа санъаткорлар гуруҳлари ижросидаги ўзбек куй-қўшиқларидан ҳам баҳраманд бўлди. Меҳрибонлик уйларига, шифохоналарга, етим-есирларга мамлакатимизнинг энг уста ошпазлари дамлаган ош тарқатилди. Шу куни дунёга келган 20та чақалоққа совға – ўзбек миллий либослари тақдим этилди. 

Алмати, Шимкент, Кентов, Туркистон шаҳарлари, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Атирау, Ақмўла, Қўстанай вилоятлари, Сайрам, Тўлебий туманлари вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдирилди. Тадбирнинг муваффақиятида Икромжон Ҳошимжонов, Шерзод Пўлатов, Баҳром Мўминов ва бошқа раҳбарлар, Хонимбуви Мираҳмад қизи, Ирисдавлат Қурбонов сингари фаолларнинг салмоқли улуши бор. Байрам дастурхонига ҳамма имкониятига кўра улуш қўшди, ниятига кўра ажрини олишига ишонамиз. 

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-07-11, 19:19 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.