26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эзгуликлар бисёр Сайрамда

Туркистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев Сайрам туманига хизмат сафари чоғида даставвал Оқсувкентдаги тадбиркор Д. Мауленов етакчилик қилаётган суюлтирилган газ сақлайдиган “Gaz Standart System” МЧБ фаолияти билан танишди. 

Йилига 15 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш қувватига эга лойиҳага 1000,0 млн. тенге сарфланган, бу ерда 30 одам иш билан таъминланган. Таъкидлаш жоиз, айни пайтда ички бозорни тўлиқ таъминлаётган суюлтирилган газнинг баҳоси бензинникига қараганда 2,5 баробар арзон. 

Жансейит Қансейитули ва унга ҳамроҳлик қилган расмий кишиларнинг галдаги сафари шу қишлоқдаги давлат – хусусийлик ҳамкорлиги доирасида қурилган 200 ўринли “Тўлқинай” болалар боғчасига бўлди. Ўта замонавий ва барча қулайликларга эга ушбу боғча атиги саккиз ойда барпо этилди. Боғча ёнида пудратчи ташкилот – “Строй Экспорт” МЧБ томонидан қурилган 3-сонли туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Тадбирда сўз олган Жансейит Қансейитули пировардида шундай деди: “Сайрамда бошқа соҳалар қаторида спортга ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Натижада кейинги пайтда бу ердан машҳур спортчилар етишиб чиқмоқда. Бинобарин, Элбошимизнинг ўзлари омма орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида барчамизга ўрнак бўлмоқда. Давлат раҳбари вақти тиғиз бўлишига қарамай, спортнинг бир неча тури билан мунтазам шуғулланади. Ёшларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва бардам улғайишлари учун эса мана шундай спорт мажмуалари жуда зарур”.

 Манкент қишлоқ округидаги гўшт ва сут етиштириш билан шуғулланаётган “Нурим Групп” масъулияти чекланган биродарлиги фаолияти билан ҳам танишди. Тадбиркор 

С. Ертаевга қарашли бу чорвачилик мажмуасида 10 минг бош қорамолни парваришлашга мўлжалланган улкан ферма қурилмоқда. Тадбиркорнинг таъкидлашича, ҳозир Эрон, Ўзбекистон сингари давлатларга гўшт жўнатилмоқда. Мажмуа тўлиқ ишга туширилгач, 80 киши ишли бўлиш баробарида йилига беш минг тонна гўшт экпорт қилиш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими сафари сўнгида туманга сахийлик истаб келган 200 дан зиёд волонтёрлар яшаётган 47-сонли мактабга бориб, турли соҳаларда аҳолига чин дилдан ёрдам қўлини чўзаётган, чет эллик кўнгиллилар билан учрашди ва айниқса, хасталарга саломатлик улашишдай эзгу ишларни амалга ошираётган инсонларга самимий миннатдорчилик билдирди, уларга совға-саломлар топширди.

И. НИЁЗАЛИЕВ, 2018-07-11, 19:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.