26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бизнинг чемпион сафга қайтди

7 июль куни Астанадаги “Барыс Арена” спорт саройида касбий боксчи Бейбит Шуменов бир неча йиллик танаффусдан сўнг, ўзининг дастлабки жангини ўтказди. Соғлиги бироз сустлашгани боис, ҳамюртимиз икки йил мобайнида бокс билан шуғулланмаган эди. Турк боксчиси Хизни Алтункаяга қарши жанги Бейбит учун осон кечиб, унинг ғалабаси билан якун топди. Бу ҳамюртимизнинг 18-ғалабаси. 

Б. Шуменов биринчи раунднинг ўзида рақибини нокдаунга туширди. Қолган раундларда эса рақибига имкон қолдиргани йўқ. Хизни фақат ҳимояланиш билангина чекланди. 9 раунд давомида ҳимояланган турк боксчиси ҳамюртимизнинг кучли зарбаларига аранг дош берди. Ана шундай кучли зарбалардан сўнг 10 раундга келиб Алтункая мағлубиятини тан олди. 

Шу тариқа Бейбит Шуменов касбий боксдаги ўзининг 18-ғалабасини тантана қилди ва ўзига тегишли бўлган WBA камарини қайтариб олди. Энди ҳамюртимиз навбатдаги жангини Александр Усик ҳамда Мурат Гассиев ўртасидаги жанг ғолиби билан ўтказади. Эслатамиз, ушбу жанг 21 июль куни Москва шаҳрида ўтади.

2018-07-11, 19:29 831
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.