26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Франция финалда!

Россия яшил майдонларида ўтаётган Жаҳон чемпионати кутилмаган натижаларга бой бўлди. Бундай шов-шувли мусобақалар сўнгги бор қачон бўлганлигини кўпчилик эслаёлмаса керак. Ўтган ҳафта Жаҳон чемпионати чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди. Унда яна бир чемпионликка даъвогар жамоа билан хайрлашдик. Бу, шак-шубҳасиз, Бразилия.

Бразилиянинг чорак финалда Бельгияга билан учрашуви жамоа учун жуда оғир кечди. Беш карра дунёнинг энг кучли жамоаси бўлган пентакампионларнинг Бельгия тўсиғидан ўта олмаслигини ҳеч ким кутмаганди. Бельгия терма жамоаси мусобақага пухта тайёрланганини амалда исботлаб берди. Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньо ўз дарвозасига тўп киритиб, жамоасини оғир аҳволга солиб қўйди. Кўп ўтмай, бельгияликлар етакчиси Кевин Де Брюне узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. Бразилияликлар ушбу голдан сўнг янада хавфли ҳужумлар уюштиришга киришди. 76-дақиқада Августо ҳисобни қисқартирди (1:2). Ушбу ҳисоб ўйин сўнгига қадар сақланиб қолди. Шу тариқа Бельгия ярим финалга йўлланма олди.

Яна бир марказий ўйинлардан бири Уругвай – Франция терма жамоалари ўртасида кечди. Португалияни мусобақадан чиқариб юборган Уругвай терма жамоаси Францияга қарши ҳеч нарса қилолмади. 40-дақиқада “Реал Мадрид” ҳимоячиси Варан ҳисобни очса, 61-дақиқада Антуан Гризманн ҳисобни йирик – 0:2 кўринишига олиб келди. Шу тариқа Франция ярим финалга йўлланмани қўлга киритди. Энди французлар ярим финалда Бельгия билан куч синашади. 

Чорак финалнинг энг сўнгги учрашуви Россия – Хорватия терма жамоалари ўртасида кечди. Чемпионат бошида Россиянинг чорак финалга қадар етиб боришини ҳеч ким кутмаганди. Нимчорак финалда Испанияни мусобақадан чиқариб юборган Россия Хорватияга муносиб қаршилик кўрсатди, десак, муболаға бўлмайди. Россиянинг чорак финалга қадар етиб келишининг ўзи жуда катта гап.

Энди ўйинга тўхталсак, ўйинни россияликлар кескин ҳужумлар билан бошлади. Ушбу ҳужумлар 31-дақиқага келиб ўз натижасини берди. Денис Черишевнинг узоқ масофадан йўллаган аниқ зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Ушбу вазиятда дарвозабон Субашич шунчаки томошабин вазифасини бажариб турди. Биринчи бўлимнинг 39-дақиқасида хорватияликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Гол муаллифи – Крамарич.

 Учрашувнинг асосий вақтида ушбу ҳисоб сақланиб қолгани боис, томошабинлар яна 15 дақиқалик экстра таймларнинг гувоҳи бўлишди. Биринчи экстра таймда хорватияликларнинг омади чопди. 101-дақиқада Вида тўп киритиб, ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келса, иккинчи экстра таймнинг 115-дақиқасида Россия терма жамоаси ҳимоячиси Марио Фернандес ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ва ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланди. Ушбу серияда эса Хорватиянинг қўли баланд келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Россияга эса ушбу чемпионатда муносиб иштирок этгани учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Раҳмат сенга, Россия!

Жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Швеция – Англия ўртасидаги учрашув англияликларнинг фойдасига ҳал бўлди. 

30-дақиқада Магуайр ҳисобни очса. 59-дақиқада Тоттенхем футболчиси Делле Алли ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Шу ўринда яна бир қизиқарли маълумотни айтиб ўтиш жоиз. Ушбу учрашувдан аввал Швеция терма жамоасининг афсонавий футболчиси Златан Ибрагимович ҳамда ўз даврида Англиянинг юлдузи бўлган Давид Бекхем ўзаро гаров ўйнашган экан. 

Агар Швеция кейинги босқичга чиқадиган бўлса, Давид Бекхем Ибрагимовичга хоҳлаган техникасини олиб бериш шарти қўйилган. Бордию Англия ғалаба қозонса, у ҳолда Златан Ибрагимович Уэмбли стадионида Англия либосини кийган ҳолатда, Англиянинг ўйинини томоша қилиши шарт бўлган. Ва ушбу баҳсда Давид Бекхем ғалаба қозонди.

Жаҳон чемпионати ярим финалининг дастлабки учрашуви Франция – Бельгия терма жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйинни кўпчилик мухлислар, финалга тенг ўйин, деб эътироф этишганди. 

Бельгия биринчи бўлимни кескин ҳужумлар билан бошлади. Лекин улар самара бермади.

Иккинчи бўлим Дешам шогирдлари учун омадли келди. Бурчакдан етказиб берилган узатмани Умтити боши билан дарвоза томон бурди. Тўп Феллайнига тегиб, рикошет ҳолатни юзага келтиргани учун бўлса керак, Куртуа яқин бурчакдан уни ўтказиб юборди. 

Қўшиб берилган дақиқаларда эса Франция иккинчи голни уришга салгина қолди. Гризманн ва Толиссо томонидан йўлланган зарбаларни Тибо Куртуа қийинчилик билан бартараф этишга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг дастлабки финалчисига айланди. Бельгия термаси энди бронза медаль учун баҳсда майдонга тушади.  

2018-07-11, 19:33 848
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.