26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Эзгулик қасрига ғишт қўйган одам

Қурвонтой Қўчқор ўғли Тошхўжаев 1938 йил 13 июль куни Чимкент шаҳрида оддий ишчи оиласида дунёга келган. Болалиги уруш даврига тўғри келиб, очлик, қашшоқлик, авж олган йилларда ўтди. Оилада уч қиз, тўрт ўғилни оқ ювиб, оқ тараган Қўчқор ота ва Матлуба ая ўша даврнинг қийинчиликларини енгиб, фарзандларига яхши тарбия бердилар. Қаҳрамонимиз Қурвонтой ота 1957 йилда шаҳардаги Улуғбек номли мактабни кумуш медалга тамомлаб, Тошкент политехника институтининг энергетика факультетида ўқишини давом эттиради. 

Меҳнатсеварлик – инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолиятида амалга ошадиган жараён, ҳалол меҳнат – киши ҳаётининг мазмунини ташкил этишини англадим, дейди отахон биз билан суҳбатда. 

Илк меҳнат фаолиятини Термиз шаҳридаги “СредАзЭлектросетьстрой” трестида бошлаб, 1963 йилда отасининг бетоблиги туфайли Чимкентга қайтади. Шу йили отаси вафот этиб, оила ташвишлари катта фарзанд зиммасига тушади.

1963 йилда “Южказэнерго” корхонасига катта муҳандис сифатида ишга қабулланган у 1975 йилда энерготармоқнинг Чимкент, Жамбил, Қизилўрда вилоятлари бўйича марказий диспетчерлик хизматига бошлиқ этиб тайинланади.

Унинг Иттифоқ давридаги ва Мустақиллик йилларида соҳада қўлга киритган муваффақиятлари, тарихий онлари “Инсон бўлур илми ила муҳтарам” номли китобида батафсил баён этилган. Вилоят энергетикасига 55 йил тўлиши муносабати билан рус тилида чоп этилган “История развития энергетики Южного Казахстана” китобида ҳам меҳнат фахрийсининг фаолиятига кенг ўрин берилган. 

Бугун муборак 80 ёшни қарши олаётган отахон 45 йил давомида энергетика соҳасида меҳнат қилиб, асосан раҳбар лавозимларда ишлади. Унинг хизматлари давлат томонидан муносиб баҳоланди.

Нафақадан кейин энергетика соҳаси олими Қурвонтой Тошхўжаевнинг тажрибаси Жанубий Қозоғистон политехника коллежида асқотди. У коллежда электр асбобларининг микропроцессор ҳимояси, энерготизимлар муҳофазаси ва автоматикасига оид янги курс очди. Ушбу йўналиш раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланиб, 14 нафар талаба диплом ишини аъло баҳога ёқлади. 

Табиатан камтарин, ўта маданиятли, билимли, талабчан, изланувчан устоз Қурвонтой Тошхўжаев коллеж талабалари учун услубий қўлланма ҳам ёзган. Бундан ташқари, бугунги давр билан ҳамнафас инсон миллатимиз урф-одатлари, маданияти ва қадриятларини жуда эъзозлайди. Унинг ушбу мавзуларга бағишланган кўплаб мақолалари газетамизда мунтазам чоп этилади.

Қаҳрамонимнинг ҳаётда муваффақиятларга эришишида унинг турмуш ўртоғи Манзура Адҳам қизининг ҳассаси катта. Улар фарзандлари Шуҳрат, Лола, Комилжонни муносиб тарбиялашди. Афсуски, ая ҳаётдан эрта кўз юмди. Қурвонтой ака иккинчи турмушида Сатира Убайдуллаева билан ҳаётини давом эттириб келмоқда. Севара ва Шаҳноза исмли қизлари бор. Бугунги кунда 11 невара, 4 эваранинг меҳрибон бобоси.

P.S. “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси таҳририяти жамоатчи мухбир, ҳалол меҳнатлари билан элу юрт, қариндош-уруғ, улфату дўстлари орасида ҳурмат-эътибор қозонган ажойиб инсон Қурвонтой Тошхўжаевни 80 ёши билан чин дилдан табриклаб, унга узоқ умр, оилавий хотиржамлик, ижодий баркамоллик тилайди.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2018-07-11, 19:40 166
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.