26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги туманлар чегаралари тасдиқланди

Вилоят маслаҳатининг олтинчи чақириқ навбатдан ташқари йигирма еттинчи сессиясида Туркистон ви­­­­­­лоятининг яқинда бў­ли­ниб, қайта ташкил қи­лин­ган Жетисай, Мақ­таарал, Келес, Сариоғоч ту­­манларининг чегаралари тас­диқланди.

Сессияда қатнашган вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев Элбошимизнинг қўллаб-қув­ват­лаши натижасида икки ту­маннинг бўлиниши аҳолиси зич жойлашган ҳудуд учун катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

– Ўтган ҳафта Ҳукумат мажлисида туманларнинг че­га­раларини тасдиқлаш тўғ­рисидаги тавсиямиз қабулланиб, бугун вилоят маслаҳатининг сессиясида тасдиқламоқдамиз. Бу борада тегишли ишлар олиб борилди. Қайта ташкил қилинган Сариоғоч туманининг ҳудуди 417 минг гектар, Келес туманиники 345 минг 129 гектар, Жетисай туманининг майдони 104 минг 600 гектар, Мақтаарал туманининг ҳудуди эса 80 минг 760 гектардан иборат. Шунга мувофиқ, туман ҳокимларига тегишли ишларни юритишни топшираман, – деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, минтақа раҳбари вилоят маркази – Туркистон шаҳрига кўчиш бўйича ишлар қизғин юритилаётганини ай­тиб, сентябрь ойида барча бошқармалар кўчишини маълум қилди. Бунинг учун июль, август ойларида ҳокимликка қараш­­ли идоралар ва маслаҳат де­­­­­вони жойлашадиган бинолар тайёрланади.

Сессияга якун ясаган вилоят ҳокими юқорида қайд этилган ишларни биргаликда бажариб, кўчиш ишларида барчани фаоликка чақирди.

Сессияда бир гуруҳ халқ ноиблари “Астанага – 20 йил” байрам ва “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали билан тақдирланди. Улар сафида Серикжан Сейтжанов, Есей Ўркен, Асет Қайипбеков, Қайрат Сапарбаев, Мурат Тўлтебаев, Қайрат Сулейменов, Бекасил Тўлендиевлар бор. 

Вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи Зуппархон Чолдонов, Рабиға Қуатбекова ва Айнаш Сатиеваларга топширилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-07-12, 15:58
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.