26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ватан

Ватан ҳақида ўйлаганимда, бир ривоятни эслайман.

Қадимда адолатли подшо бўлган экан. Бир куни унга ёвуз хон мактуб йўллабди. Мактубда: «Эй, хон, агар менга ёқтирган тулпорингни бермасанг, маконингга қўшин тортиб, юртингни вайрон қиламан», деган сўзлар битилганди.

Хон беҳуда қон тўкилмаслиги учун ўзига жуда қадрли тулпорини бериб юборибди. Бироз фурсат ўтиб, ёвуз хон яна мактуб йўллабди. Бу сафар ундан севимли канизагини талаб қилибди. Бу шарт ҳақорат бўлса-да, хон юрт тинчлиги учун маликадан воз кечибди. 

«Еб тўймаган, ялаб тўймас», дейишгани рост экан. Орадан бироз вақт ўтиб, хон яна мактуб жўнатибди. Мактубда: «Фалон еринг менга маъқул бўлди. Шуни менга берасан. Бермасанг, Ватанингнинг кулини кўкка совураман», дейилган эди. 

Подшо машварат йиғиб, оқсоқолларга маслаҳат солибди. Оқсоқоллар «Қадрли арғумоғингни бердинг, севган маликангни бердинг. Энди тошлоқ, хароба ерингни аяма. Бир парча еринг кетса, мулкинг камайиб қолмайди», деб маслаҳат беришибди. «Йўқ!» дея подшо шитоб билан тахтидан туриб кетибди. 

«Тошлоқ бўлса ҳам, хароба бўлса ҳам аждодларим ётган ерни душманга бермайман. То сўнгги нафасим қолгунча бир парча ер учун курашаман», дебди ғазабланиб. Подшонинг юрагида Ватан ишқи шу даражада ёнибдики, ёвуз хонни ер тишлатиб, зафар билан юртига қайтибди.

Қизиқ, баъзилар ўз нафси йўлида Ватанни сотиб, ўзга юртларда хор-у зор бўлишади. Баъзи инсонлар Ватаннинг бир қарич ери, бир сиқим тупроғини муқаддас санаб, уни кўз қорачиғидек асрашади.

Ватанга муҳаббат ҳақида жар солинмайди. Кўксини кериб, Ватанини севиши писанда қилинмайди. Агар шундай бўлса, бу Ватан ишқи эмас, худбинлик, риё саналади.

Шахсан мен, ҳамон Ватанимни етарлича таърифлай олмайман. Юрагимда Ватан ҳисси қанчалик жўш урса ҳам, уни тилга чиқариш мен учун қийин. Болалик чоғимда бешигимни, кейинчалик эса мириқиб ўйнайдиган ўйинчоғимни Ватан сифатида кўрдим. Шу тарзда булар қаторига боғча, мактаб, академик лицей, маҳаллам қўшилди. Шундай эса-да, Ватан аслида қандай бўлишини англай олмадим. 

Ён-атрофимдаги инсонларга «Ватан деганда нимани тушунасиз?» – деб савол берганимда уларнинг чуқур ўйга толганини кўрдим. Кимдир «Ватанга муҳаббат тилда эмас, дилда бўлади», деса, яна кимдир: «Ватаннинг қадрини ўзга юртларда юрган мусофирлардан, мажбуран юртидан қувилган муҳожирлардан сўраш керак», деган фикр билдирди.

Менимча, Ватан ҳар бир инсон қалбининг тубидаги муҳим бир ихтиро, уни ҳар ким ўзича кашф қилади.

Диёра ТЕМУР қизи. Тошкент, 2018-07-16, 10:12 173
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.