26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда қадимий тошлар топилди

Вилоятимизда неолит, қипчоқ даврига оид тарихий тошлар топилди. Сўзоқ туманида қазилма ишларини олиб бораётган археологлар бу ҳудуддан кўҳна қабристонлар ва ишлов берилмаган олтин парчаларини ҳам топишган. Тош даврига оид бу қимматбаҳо тарихий ёдгорликлар вилоят тарихий ўлкашунослик музейида ўтган матбуот анжуманида таништирилди. 

Тамғали тош Қизилўрда, Қарағанди ва Туркистон вилоятлари чегаралари чорраҳасида жойлашган. Ҳозир у ерда Элбоши топшириғига биноан тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурининг тарихий ёдгорликларни қайта тиклаш йўналиши бўйича ушбу иншоотга ўзгача эътибор қаратилмоқда. 

– Ўтган йили ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, 104та иншоот танлаб олинди. Уни “Маънавий янгиланиш” идорасига тавсия қилдик. Мутасадди соҳа олимлари таҳлил қилиб, вилоятдан 26та иншоотни республика рўйхатига киритишди. Ушбу тизимда Сўзоқдаги тамғали тош ҳам бор, – деди вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Асилхан Темирхан.

Лойиҳанинг мақсади – муқаддас Туркистон ва Улитов орасини боғлаган шажарали минтақани тарғиб қилиш, тарихий ёдгорликларни кўз қорачиғидай асраш. Қазилма ишларини олиб бораётган археолог, “Маданий мерос” илмий-тадқиқот марказининг илмий ходими Сағимбай Мурғабаевнинг таъкидлашича, тамғали тош ётган жойда 4та тарихий иншоот аниқланган. Келгусида ушбу ҳудудга сайёҳлик йўналишлар ҳам белгиланади. 

Минтақада 1281та тарихий ёдгорлик бор. Улар ҳақида китоб чиқариш ва махсус сайт очиш ҳам режаланмоқда.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-07-16, 10:31 349
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.