26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уммон ортида олинган илм халқимизга хизмат қилсин

Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоғи аҳли илм-маърифатни ардоқлайди. Айниқса, мак­таб­ларда берилаётган мажмуавий билим ўқув марказларида қўшим­ча соатлар билан уйғунлашиши оқибатида юксак кўрсаткичларга эришилмоқда.

Ўтган йили ушбу қишлоқдан 3 ўқувчи Flex дастури асосида Америка Қўшма Штатларидаги мактаблардан бирида бир йил таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритишганди. Бу йил эса, мазкур танлов ғолиблари сони тўрттага, Қорабулоқ, Кўлкент, Орисдан  бир йиллик дарсини АҚШда олган  ўқувчилар эса  14 нафарга етди. 3-сонли Ҳамза номли мактаб эса бу борада туманда пешқадам.

Мана шундай улкан ютуққа эришган болаларни рағбатлантириш мақсадида Сайрам туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ва “Болашақ” ўқув маркази ҳамкорликда “Менинг орзуим” номли тадбир ўтказди. Ишига пухта ташкилот­чилар грант соҳибларининг ҳар бирига совғадан тортиб, ушбу тадбирда на­мо­­йиш этиладиган бадиий саҳна кўри­нишларигача тайёрлашди. “Болашақ” тингловчилари нафақат тил, балки санъатда ҳам моҳирликларини кўрсата олдилар.

Тадбирда вилоят ва туман маслаҳати депутатлари, этномаданият бирлашма­лари аъзолари ва раҳбарлари, қатор мактаблар директорлари, оқсоқоллар, ота-оналар ва 800га яқин юқори синф ўқувчилари катнашишди. 

Йиғилишни ўтган йили икки, бу йил уч ўқувчисини билим олиш учун океан ортига юбораётган “Болашақ” ўқув маркази раҳбари Жуманқул Тошпўлатов олиб бор­ди. Яқинда туман ўзбек этномаданият маркази тизгинини қўлга олган Ғанишер Раимқулов бир йиллик таълимдан сўнг Ватанимизга қайтиб келган ва янги ўқув йилини океан ортида бошлайдиган юртдошларимизни муборакбод этди.

 Қорабулоқ қишлоғи ҳокими Абдуғо­фир Абдуқодиров билимнинг аҳамияти, Ватанга муҳаббат ҳақида яхши сўзларни айтди. Тадбир меҳмонлари – вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раи­си Бадритдин Нишонқулов, NiK ўқув маркази раҳбари Ғайрат Мавлонқулов,  Lider ўқув маркази менежери Соҳиба Ибрагимова ва бошқалар илк ютуққа эришган болаларнинг келажаги порлоқ бўлишини тиладилар ва ушбу тадбирни ташкил этган “Болашақ” ўқув марказига минннатдорчилик билдирдилар. 

“Имкониятларинг чегараси – қал­­бингда!” шиори остида  ўтган тадбирда қатнашган болаларнинг келажакка ишончи янада кучайди. Бу эса билимдон ва дунё бозорида рақобатбардош авлодни камол топтиришга бел боғлаган, айнан илм ва заковат туфайли мангуликка дахлдор бўладиган юртимиз сиёсати. 

Ўйлаймизки, Отабек Султонқулов (13-сонли Алишер Навоий номли мактаб), Нафиса Абдувалиева (42-сонли Фурқат номли мактаб), Баргида Султонова (41-сонли Жамбил номли мактаб), Бекзод Қайнарбеков, Бегмурод Мамашев, Рўзаой Исмоилжонова, Дониёр Шерматов (3-сонли Ҳамза номли мактаб) келгусида туғилган ери, улғайтирган элининг ардоқли инсонлари бўлишади.

 

 

Фарҳод Абдулҳамидов, 3-сонли Ҳамза номли мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси. Сайрам тумани, 2017-05-29, 12:56 279
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.