26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистон жаҳон миқёсидаги шаҳар сифатида ривожланади

Туркистон шаҳридаги вилоят тарихий-маданий этнография мар­казида вилоят ҳокими Ж. Туй­ме­баев раислигида юқоридаги мавзуда республика миқ­ёсида анжуман ўтди. 

Унда зиёлилар, меъморлар, тарихчи олимлар, ёзувчилар, ар­хеологлар, депутатлар, жамоат арбоблари иштирок этишди.

Тадбир аввалида 19 июнь куни Элбошимиз Н. Назарбаевнинг Туркистон вилоятини ташкил этиш тўғрисидаги тарихий Фармо­нига имзо чекиш чоғида сўзлаган нутқи, Туркистон шаҳ­ри тарихи, маданияти, кела­жаги ҳамда бугуни билан шу юксак мақомга мувофиқ шаҳар эканлиги, келажакда туркийлар маданият маркази сифатида тараққий этиши лозимлиги хусусидаги муло­ҳазалари акс эттирилган видеолавҳа намойиш этилди. 

– Туркистонда янги аэро­порт, темирйўл вокзали, автовокзал, маъмурий би­нолар бунёд этилади. Ҳазрат Яссавий мақбараси қошида биз ўша давр муҳитини ифо­даловчи шаҳарча бар­по этишимиз, зиёратчи сай­­­­­­­­ёҳларга ўтмиш давр ма­данияти, урф-одати, тур­­мушини тўла-тўкис кўр­сатишимиз даркор. Биз Са­марқанд, Бухородаги каби халқаро туризмни тарақ­қий эттиришимиз керак. Бунинг учун ҳамма шароит етарли. Биргаликда меҳнат қилиб, шу мақсад йўлида билимимиз, тажрибамиз, саъй-ҳаракатларимизни са­фар­бар этайлик, – деди Ж. Туймебаев. 

Ўз таклифлари билан архитектор, археолог, фило­лог, тарихчи олим­­­лар Б. Байтанаев, С. Мажитов, Д. Кенжетай, Қ. Ергўбек, Х. Аб­жанов, Н. Алдабергенов, Ғ. Са­дирбаевлар мин­бар­га кўтарилиб. так­лиф­ларини баён эт­ди­­­лар. Вилоят ҳо­ки­ми ҳар бир жўяли так­лиф эъти­­борсиз қол­маслигига, ҳар бир так­лиф ўрганилиб. Тур­­­кис­тон шаҳри равнақига хизмат қилишига ишонч билдирди. 

Тадбирда Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев ҳам иштирок этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-16, 10:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.