26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Франция чемпион

Мана, Россия яшил майдонларида қарийб бир ой давом этган Жаҳон чемпионати ҳам ниҳоясига етди. Ушбу мусобақалар кутилмаган шов-шувлари билан узоқ йиллар кўпчиликнинг ёдида қолса ажабмас. Чемпионат энг кўп пенальтилари билан ҳам ёдда қолди. Чемпионликка даъвогар жамоалар муддатидан аввал мусобақани тарк этишди. 

Энди финал ўйинига тўхталсак, кўпчилик Франциянинг ғалабасини тахмин қилган эди. Ёдингизда бўлса, Франция сўнгги бор 1998 йил Францияда ўтган Жаҳон чемпионатида финалга чиққан эди. Ўшанда Франциянинг етакчи футболчиси Зинеддин Зидан киритган гол Францияга илк чемпионликни тақдим этганди. Францияга мана, 20 йил деганда яна финалга чиқиш насиб этди. Ва ўйинчилар бундай имкониятдан унумли фойдаланишди. Рақиб нуқтаи назаридан улар, шак-шубҳасиз, чемпионликка муносиб эдилар. Ўйин қизиқарли кечди. Дастлаб французлар ўйинни кескин ҳужумлар билан бошлашди. 18-дақиқада Франциянинг етакчи футболчиси Антуан Гризманн жарима майдонидан тўп узатди, шу паллада “Ювентус” ҳужумчиси Марио Манжукич ўз дарвозасига автогол киритиб, жамоасини оғир аҳволга солиб қўйди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Хорватиянинг халоскори Иван Перишич узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, дарвозабон Уго Ллориснинг ожиз нуқтасини топди 1:1. 38-дақиқада Иван Перишич ўз жарима майдонида қўли билан ўйнаб, французларга 11 метрлик пенальтини тақдим этди. Антуан Гризманн эса бундай имкониятдан бехато фойдаланиб, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келди. 

Иккинчи бўлимни Франция терма жамоаси фаол ўтказди. 59-дақиқада Поль Погба орадаги фарқни янада йириклаштирса, кўп ўтмай, Киллиан Мбаппе узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди. 

Хорватия ҳам тушкунликка тушиб қолгани йўқ, Франция жарима майдонида босим уюштириб, хавфли вазиятлар содир этди. Ана шундай вазиятларнинг бирида Франция дарвозабони Уго Ллорис оддий вазиятда хатога йўл қўйди. Марио Манжукич эса дарвозабоннинг хатосидан фойдаланиб, финал учрашувидаги сўнгги голни киритди. Умумий ҳисоб 4:2. Шу ўринда бир қизиқарли фактга тўхталиб ўтмоқчимиз. Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру ушбу чемпионатда дарвоза томон бирон марта ҳам зарба йўлламаган экан.

Энг яхшилар аниқланди  

Хорватия терма жамоасидан Лука Модрич чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди. Франциянинг етакчи футболчиси Киллиан Мбаппе энг яхши ёш футболчи унвонига муяссар бўлди. Тоттенхем футболчиси Харри Кейн 6 та гол билан чемпионат тўпурарига айланди. Энг яхши дарвозабон деб, Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа тан олинди.

Мана шу билан 4 йил кутилган Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. 

, 2018-07-17, 10:20 172
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.