26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Она Туркистон

Турон. Туркистон.  Ватан.  Кўз ўн­­­­­­­­­­­­­ги­­­­­мизда туркийларнинг қадимиятдан Она Ери, Турк дунёсининг тарихий Ва­­­­­­­­­­тани – салобатли жуғрофий ҳудуд на­­­­­моён бўлади. Туркистон ғояси халқ­ларимизнинг азалий муқаддас орзуси, миллий мафкурасидир. 

 Боймирза ҲАЙИТ, шоир.

Бизнинг авлод шўро тизими даврида туғилиб, вояга етди. Шу давр мафкурасига кўра, мактабда пионер, комсомол сафига кирдик. Дунёдаги энг буюк мамлакат фар­занди эканлигимиздан фахрланиб юрдик. 

Дадамиздан эрта айрилганимиз са­­­­­­­­­­­­­бабли Бобур Мирзонинг ўз фар­занди – аржуманди Ҳумоюнга нисбатан кўрсатган чексиз меҳрини эслаб қўяман. Ота меҳрининг ўлчови ва чегараси йўқ­лигини дилдан ҳис қиламан. Ота авлодимиз тарихидан бехабар қолганимдан  ку­йинаман. 

Озгина улғайиб, эл таний бошлаганимда қулоғимга туркий атамалар чалиниб қолса, туркий халқлар тарихидан гап очилса, диқ­қат билан қулоқ солардим, Туркистон шаҳри, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси кўз олдимга келиб, кўксимда қандайдир энтикиш пайдо бўларди. Туркистон тарихини мен барча туркий халқларнинг ота тарихига менгзайман. Шунинг учун вояга етгач, туркий халқлар тарихини чуқур ўрганишга жазм қилдим, илмий кутубхоналарга бориб, турли  адабиётларни ўргандим. 

Шунга амин бўлдимки, халқнинг дав­латчилик тараққиёти, маънавий ва маданий қадри­ятлари қанчалик қадимий бўлса, унинг ахлоқи, урф-одатлари илдизи ҳам шун­чалик чуқур бўларкан. Чунки ҳар қандай давлатчилик асослари ва қонунчилик тизими, буюк маънавият ва маданият, ҳар қандай ахлоқ, анъаналар  жамият та­раққиёти, ҳаётий тажрибалари асосида юзага келади ва энг мақбуллари авлоддан-авлодга ибрат сифатида қолдирилади.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра «Авесто» Ўрта Осиёда, аниқроғи, Хоразмда милоддан аввалги 1-минг йилликнинг 1-ярмида вужудга келган. «Авесто»да келтирилган географик маълумотлар ҳам буни тасдиқлайди. У узоқ вақт мо­байнида шаклланган. Китобда келти­рилган маълумотларнинг энг қадимийлари милоддан аввалги 2-минг йиллик охири –  1-минг йиллик бошига оид бўлиб, оғзаки тарзда ав­лоддан-авлодга ўтиб келган. Кейинги асрларда «Авесто» таркибига турли диний урф-одатлар баёни, ахлоқий, ҳуқуқий қонун-қоидалар ва ҳоказолар қўшилиб борган.

Тарих фанлари доктори профессор Гога Ҳидоятовнинг “Турк цивилизацияси” китобида бу ҳақда аниқ маълумотлар берилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ўзбеклар «Турк Дарахти»нинг катта бир шохи эканлигини ўтган аср 20-йилларнинг  бошларида жадидлар айтган, шу боис Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунаввар Қори, Мустафо Чўқай, Абдурауф Фитратлар рус мустамлакачилари томо­нидан “пантуркистлар”, дея аталиб, шунга яраша жазо олган эдилар.

Олтин Ўрда, Дашти-Қипчоқ Туркистон ўлкаси умуминсоният тараққиётининг йирик ўчоқларидан бири  бўлганини исботлайди.

Бинобарин, Туркистон тарихининг «қай­моғи» ҳисобланган кушонлар, турк ҳо­­­­­­қонлиги, сомонийлар, қорахонийлар, Хо­размшоҳлар, Темур ва темурийлар дав­­­­­­­латлари ҳақида бирорта йирик асарлар яратилмаганини таассуф билан  таъкидлаш зарур.

Ҳозирда  мустақилликка эришган Қозо­ғистоннинг халқаро алоқалари из­чил­лик билан ривожланмоқда. Шундай вазиятда уларнинг тарихий илдизларини билиш фойдадан холи эмас. Ўтмишда ҳам, ҳозирги замонда ҳам халқаро алоқалар ҳар бир мамлакат тарихининг таркибий қисми ҳисобланиб, уларсиз тарих ҳақида тўла тасаввур ҳосил қилиб бўлмаган. Хусусан, Қозоғистоннинг Россия, Хитой, Эрон, Тур­кия, Ҳиндистон ва Араб мамлакатлари билан кўп асрлик сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқалари тарихини чуқур ўр­ганиб, йирик асарлар нашр этиш зарур, деб ҳисоблайман.

 Жанубий Қозоғистон вилоят марка­зининг қадимий ва бой тарихга эга Тур­кис­тон шаҳрига кўчирилишини  ўз вақтида  амалга оширилган оламшумул воқеа деб баҳолайман. Элбоши таъкидлаганидай, бу минтақани иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан юксалтирибгина  қолмасдан, тарихий оби­даларга бой шаҳар салоҳиятидан унум­ли фойдаланиш ва унинг имко­ният­ларини кенгайтиришга кенг йўл очади. 

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаевнинг «Асо­сий мақсад – Туркистонни Шарқнинг та­раққий этган шаҳарлари  – Самарқанд, Бухоро, Хива сингари сайёҳларни энг кўп жалб қиладиган масканлардан бирига айлантиришдир», деган сўзларида ҳам чуқур маъно бор. Зеро, азалдан Қозоқ хонлиги маркази, бутун туркий оламнинг маънавий ўрдаси, маданий пойтахти бўл­ган қутлуғ маконнинг вилоят марказига айланишидан барча қозоғистонликлар ман­фаатдор. Давлатимиз раҳбарининг  юр­тимиз мустақилликка эришган даврдан бошлаб Туркистоннинг нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратаётгани  ҳам бежиз эмас. 

Мухтасар қилиб айтганда,  1500 йилдан зиёд тарихга эга Туркистоннинг янада гуллаб-яшнашига хизмат қиладиган қарор­ни халқимиз қанчалик  қувонч билан қарши олган бўлса, бу хабар ер юзидаги барча туркий халқларни ҳам хушнуд этиши  шуб­ҳасиз.

Отабой РАҲИМҒОЗИЕВ., 2018-07-17, 10:50 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.