26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
30та автобус олиб келинди

Бундан бироз илгари Шимкент шаҳри ҳудудининг кенгайиши сабабли 40та аҳоли манзилига 10та йўналиш бўйича қатнайдиган жамоат транспорти сонини кўпайтириш масаласи муҳокама қилинган, бунинг учун 100та автобус сотиб олиш зарурлиги ҳам айтилганди.

 Астана куни муносабати билан шаҳарга 30та янги автобус етказилиб, Ал Форобий майдонида уларнинг тақдимот маросими ўтди. Тантанали тадбирда шаҳар ҳокими Ғабидулла Абдирахимов келгусида “T-bus” МЧБ яна 70та автобус олиб келишини айтди. 

2017 йили шаҳар ҳокимлиги девони ва бўлим раҳбарлари бир ой давомида ишхоналарига жамоат транспортида қатнаб, ушбу соҳага тааллуқли қатор муаммолаларни аниқлашган эди. Шулардан бири – шаҳар четидаги кичик туманлар аҳолисини жамоат транспорти билан таъминлаш эди. Бугун мана, шаҳарга 30 автобус келтирилди.

Яқинда Шимкент шаҳрига республика аҳамиятига эга шаҳар мақоми берилганидан хабардормиз.

– Бу ерда жамоат транспортига қўйиладиган талаб ҳам кучайди. Шу боисдан янги транспортни шаҳар марказида юритиб, кичкина автобусларни аҳоли манзилларига юбормоқчимиз. Автопаркларни янгилаш ишларини ҳам йўлга қўямиз, – деди шаҳар ҳокими. 

Ҳақиқатан ҳам аҳоли манзилларига қатнайдиган автобуслар йўл ҳаражатларини тўлиқ қоплай олмаслиги аниқ. Шаҳар йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бўлимининг раҳбари Қуатжан Жуматаев шу сабабли уларга субсидия ажратиш режаланганини айтди. Ҳозирги кунда 26та транспорт компанияси бор. 70та йўналиш бўйича қатнайдиган 1100та жамоат транспорти йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-17, 10:53 648
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.