26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Арзон, тоза ва сифатли маҳсулот учун

Туркистон шаҳар маслаҳати депутати, «Парасат» ордени соҳиби Ҳабибулла Азимов билан суҳбат

– Хўжалигингизда «Жон Дир» АҚШ пахта те­риш комбайнлари сони кўпайиб қолибди. Бу амал­да нимани англатади? 

– Бу дегани – биз ҳосил терими чоғида ҳашарчилар кўмагига термулиб, вақтни бой бермаймиз, энди қудратли комбайнлар билан кунига 60 гектар май­дондаги ҳосилни териб олишга эришамиз. Бу – давр талаби. Жаҳон миқёсида шундай жараён давом этмоқда. Қўл терими долзарблигини йўқотди. 

– Йил бошида хўжалигингизда синовдан ўтган пахтанинг «Туркистон» навини шаҳар ҳокими барча пахта етиштирувчи хўжаликларга тавсия этганди. Бугунги натижа қандай?

– «Туркистон» нави ўзимизда 860 гектарга, бошқа қишлоқларни қўшганда 5800 гектар майдонга экилди. Ҳосилдорлик 40 центнердан кам бўлмайди. Англиянинг IKEA фирмаси ғўзанинг шу навини тадқиқ этиб, экологик жиҳатдан тоза, гер­бицид­лардан холи деган хулоса чиқарди. Улар етиштирилган ҳосилнинг ҳар тоннасини 1600-1700 АҚШ долларидан тўлиқ сотиб олиш ниятида. 

– Сиз Туркистонда биринчи бўлиб сутни қайта ишлаш корхонасини ишга туширдингиз. Соҳанинг ривожи қандай? 

– Украина билан ҳамкорликда сут кукунини тайёрлайдиган корхона қурилиши жадал давом этмоқда, кузга қадар ишга тушириш ниятидамиз. Кунига 40 тонна сутни саноат асосида қайта ишлаш орқали сут кукунига айлантирадиган корхона Қозоғистонда ҳозирча йўқ. Қозоғистон сут кукунига бўлган эҳтиёжини Россия, Украина ва Белоруссия давлатларидан импорт қилиш орқали амалга оширган. 

– Туркистон вилоят маслаҳатининг депутати сифатида қандай тилакларингиз бор? 

– Давлатимиз томонидан кўп яхши таклиф, ташаббуслар янграмоқда. Қунт, ихлос, иштиёқ туфайли ҳар бир фуқаро катта натижаларга эришиши мумкин. Биз сут етиштирувчиларга ша­­­­­роитлар яратиб, уларга мол, озуқа билан қўллов кўрсатамиз. Қарзини сут билан узишади. Мен Туркистон шаҳри энг яхши бош меъморчилик режаси учун эълон қилинган танлов, унинг асосида бунёд этиладиган янги Туркистонни томоша қилсам, завқ олсам, дейман. Барча ҳамшаҳарларимизга омад, саодат, соғлик  ҳамроҳ бўлсин. 

– Суҳбатингиз учун ташаккур! 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-07-17, 11:07 566
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.