26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бинолар шарқона услубда бунёд этилади

Қозоғистоннинг ҳар бир вилояти Туркистонга биттадан бино қуриб беради

Буни вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Туркистон шаҳрини туркий дунёнинг маънавий-маданий маркази сифатида ривожлантиришга бағишланган мажлисда маълум қилди.

Учрашувда минтақа раҳбари 1500 йилдан зиёд тарихга эга Туркистон ҳақида гапирди. Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган ушбу маскан бутун туркий оламнинг ҳам маънавий, ҳам маданий пойтахти бўлган. Шунингдек, ҳоким мазкур тарихий шаҳарни Элбошининг топшириғига мувофиқ, Қозоғистоннинг маънавий маркази йўналишида ривожлантиришга тўхталди.

– Туркистон шаҳрида қуриладиган уйлар осмонўпар бўлмайди. Сабаби, улар Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг баландлигидан ошмаслиги керак. Ҳамма томондан мақбара кўриниб туриши лозим. Шунингдек, бошпаналар Марказий Осиё услубида, яъни қадимий давр меъморий шаклида қурилиши лозим. Шунда элимиздаги, ҳеч бўлмаса, битта шаҳар шундай эски қиёфада қад кўтаради, – деди Ж. Туймебаев.

Туркистон шаҳрини сайёҳлар учун қулай ҳудудга айлантириш масаласини кўтарган минтақа раҳбари бу ерда янги аэропорт, темирйўл, автовокзал ҳамда меҳмонхоналар, овқатланиш мажмуалари қурилишини таъкидлади.

Ҳоким Х. А. Яссавийга тегишли қимматбаҳо буюмлар кўплиги, бунинг учун махсус Яссавий музейи бунёд этилиши лозимлигига тўхталди.

Йиғилишда Ж. Туймебаев Элбоши топшириғига кўра, республиканинг ҳар бир вилояти Туркистон шаҳрига биттадан бино қуриб, туҳфа қилишини айтди. Масалан, Астана шаҳри ҳокими А. Исекешов “Астана” истироҳат боғини қуриб беришни таклиф қилган.

М. УСМОНОВА, 2018-07-17, 11:24 620
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.