26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Футбол учун "жондан кечган" мухлислар

Футбол миллионлар ўйини. Юртимизда футбол учун жонини беришга ҳам тайёр турадиган футболнинг ашаддий мухлислари талайгина. Улар футбол учун ҳар қандай ҳаловатдан воз кечиб юборишади. Вилоятимизда ҳам ана шундай футболнинг ашаддий мухлислари талайгина. 

Вақтни ғанимат билиб, Россия яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионатини тўғридан-тўғри стадионда томоша қилган ҳамюртларимиз билан суҳбатлашдик. Улардан бири Шимкент шаҳри Сайрам даҳасида истиқомат қилувчи Миролим Мирсолиев.

– Жаҳон чемпионатига боришингизга нима сабаб бўлди?

– Албатта, кўпчилик мухлислар сингари, футболга қизиқишим жуда кучли. Бу иштиёқ Жаҳон чемпионатини тўғридан-тўғри стадионда туриб томоша қилишга ундади.

– Таасуротлар қандай?

Гуруҳ босқичидаги Португалия – Марокаш ўйинини Москванинг “Лужники” стадионида ўтириб томоша қилдим. 78 минг мухлисни сиғдира оладиган ушбу стадион ўша куни ўта гавжум бўлди.

Албатта, жуда катта таассуротлар олдим. Мен учун энг катта воқеа – 5 карра дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Криштиано Роналдунинг ўйинини бевосита томоша қилдим. Менинг бахтимга у гол ҳам урди. Яна шуни ҳам айтмоқчиманки, ўйин давомида мухлислар ўзига хос тирик тўлқин уюштиришди ва мен ҳам уларга қўшилдим. 

– Ушбу саволимиз барчага қизиқ бўлса керак: чипта нархлари, сарф-харажатларингизга ҳам тўхталсангиз. Умуман олганда, сарфланган пулингизга ачинмайсизми?

– Яширмайман, билет олишда бироз қийинчиликка дуч келдик. Сабаби, кассадаги билетларнинг барчаси сотилиб бўлган экан, ноилож қўлдан олишга мажбур бўлдик. ФИФАнинг белгилаган нархи – 150 АҚШ долларини ташкил этади. Қўлдан олган чиптамиз 530 АҚШ долларига тушди. Турар жой масаласида қийинчилик бўлмади. Сабаби, у ерда бизни танишларимиз кутиб олишди. Йўлкира ҳам ҳамёнбоп экан. Чемпионатга рафиқам, қайним ҳамда қайнотам билан бордик. 

– Бундан аввал ҳам мана шундай катта чемпионатларга ёки бу каби нуфузли ўйинларни томоша қилишга борганмисиз?

– Ушбу мундиаль мен учун дастлабкиси. Умид қиламанки, сўнггиси бўлмайди.  

***

Суҳбатдошимиз Қорабулоқ қишлоғининг турғуни Олимжон Юнусметов ҳам юқоридаги саволларимизга жавоб берди.

Ушбу чемпионатнинг Россия яшил майдонларида ўтишини эшитибоқ, олдимга мақсад қўйдим. Мана, орзуимга ҳам эришдим. 

Плей-офф ўйинларидан бири бўлган Бразилия – Мексика ўйинини бевосита стадионда ўтириб, томоша қилишга муяссар бўлдим. Стадиондаги муҳитни сўз билан етказиб беролмайман. “Самара-Арена” мухлислар билан тўлиб-тошган. Бу арена 48 мингдан зиёд мухлисни сиғдира олар экан.

– Ёдингизда қолган қизиқарли воқеалардан гапириб берсангиз.

– Қизиқарли воқеалар жуда кўп бўлди. Мен ўтирган трибунанинг ўнг томонида Бразилия мухлислари бўлса, чап томонимда Мексика мухлислари жойлашибди. Икки давлат жамоаларининг мухлислари ўртасида ўтириб ўйинни томоша қилиш, менга ўзгача кайфият бағишлади. Яна шуни ҳам алоҳида айтиб ўтмоқчиман. Бразилия юлдузи – Неймарнинг ўйинини бевосита стадионда туриб кўрдим. Мен учун бундан ортиқ бахт йўқ.

– Қанча сарфлаб келдингиз?

– Биласизми, футболнинг ашаддий мухлиси харажатни ўйламайди. Тўғрисини айтсам, ушбу чемпионатни кўриш мен учун деярли бепул бўлди, десам, муболаға бўлмайди. Сабаби, Россияда укам Рустамжон ишлайди. У мени кутиб олди. Энг қизиғи, укам менга совға тариқасида барча харажатларни ўзи кўтарди. Мен бор-йўғи, Россияга боришга пул сарфладим, холос.

– Бундан аввал ҳам мана шундай нуфузли чемпионатларда ўйинларни томоша қилишга борганмисиз?

– Илгарилари фақат “Қажимуқан” марказий стадионида “Ордабасы”нинг ўйинларини томоша қилардим. Ундан ташқари, Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини томоша қилгандим. Насиб қилса, Катар яшил майдонларида ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳам бораман.

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2018-07-19, 11:51 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.