26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шимолга саёҳат

Ю. Сарёмий номли мактаб-лицейнинг пешқадам ва илғор ўқувчилари учун “Парасат” хайрия жамғармаси ҳар йили Астана шаҳрига саёҳат уюштириб келади.

Жорий йилги саёҳат Астананинг 20 йиллиги арафасида ўтди ва муассаса раҳбариятининг ташаббуси билан сафар йўналиши ҳам бирмунча ўзгарди. Мақсад – ўқувчиларни юртимизнинг бошқа ҳудудлари билан яқиндан таништириш эди. Бу гал 5 устоз ва 29 ўқувчи Шимолий Қозоғистон вилоятининг маркази – Петропавл шаҳрига йўл олишди. Гуруҳ таркибига “FLEX” дастури ғолиблари, мактаб-лицейда ташкил этилган “Мунозара”, “Қувноқлар ва зукколар” клублари фаоллари, “Тест билимдони” танлови совриндорлари ва пешқадамлари саралаб олинганди.

Маълумки, Шимолий Қозоғистон вилоятининг ҳудуди 97,993 минг квадрат километрни ташкил этиб, 5та шаҳар, 13та тумандан иборат. Табиати мўътадил, бу жойдан Ишим дарёси оқиб ўтади, кўллар сероб. Шаҳар яқинидаги Пестрая кўлининг табиати жуда ажойиб.

Саёҳатчилар дастлаб шаҳарнинг диққатга сазовор масканларига боришди. Жумладан, Н. Погодин номидаги вилоят театри, “Женис” истироҳат боғи уларда катта таассурот қолдирди. Ўқувчилар ташриф буюрган яна бир ноёб иншоот – ёпиқ аквапарк – Марказий Осиёдаги майдони энг катта чўмилиш маскани экан. 

Саёҳатчилар Петропавлдаги “Ботаника боғи”, Абилайхоннинг қароргоҳи, очиқ осмон остидаги музей ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилишди.

– Шимолий Қозоғистон вилоят ҳокимлиги таълим бошқармасининг маънавий-ахлоқий тарбия иши бўлими раҳбари Анатолий Тарахтун, мазкур бошқарма маънавий-инсоний ҳамда тарбия бўлими бош мутахассиси Бўтагўз Тағудратова, “Маънавий янгиланиш” лойиҳаси дастури бўйича идора офис менежери Сауле Кереевалар саёҳатимизнинг файзли ўтишига яқиндан ёрдам кўрсатишди, – дейди “Парасат” жамғармаси раиси Зарифбой Ҳавазматов. – Фурсатдан фойдаланиб, ушбу сафарни уюштиришда беғараз ёрдам кўрсатган Низомхон Сулаймонов, Ихтиёр Режабалиев, Фарҳод Эшматов, Миракмал Абдуқодиров, Шавкат Ҳавазматов, Миродил Мирҳошимов, Миролим Мирсолиев каби сахийқалб инсонларга самимий миннатдорчилик билдирмоқчиман...

Айтиш жоизки, бир ҳафта давом этган саёҳатнинг иккинчи қисми Астана шаҳрида ўтди. Болалар ва устозлар пойтахтдаги “Байтерек” иншоотида, “Ҳазрат Султан” масжидида, “Думан”, “Хан Шатыр” ҳордиқ марказларида, шунингдек, Назарбаев Университети, Л. Гумилёв номидаги Миллий университетда бўлишиб, “Палов” фестивалида иштирок этишди, Астананинг 20 йиллигига бағишланган эстрада юлдузлари концерт дастурини томоша қилишди. 

Диёра ЮСУФЖОНОВА, 11-синф ўқувчиси:

– Авваламбор, бу ишга бош-қош бўлган мактаб-лицей директори Баҳодир Нуралиев, шунингдек, Рената Мамирбекова, Адҳам Мусаев, Назокат Назирова, Насиба Эгамбердиева каби устозлардан жуда миннатдормиз. Саёҳат жуда мароқли ўтди. Петропавл шаҳрининг салқин об-ҳавоси, одамларининг хуштавозелиги, гўзал табиати ёқиб қолди. М. Қўзибаев номидаги ШҚДУга бориб, университет фаолияти билан яқиндан танишдик.

Айниқса, “Ботаника боғи”да эллик йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган академик Равил Рязаповнинг маърузасидан бир олам таассурот олдик. Бу боғда баравж ривожланаётган пальма, хурмо, авакадо, бананларнинг ҳосили ҳаммамизни лол қолдирди.

Жавоҳир МАЖРИМОВ, 9-синф ўқувчиси, “Жас ұлан” ўз-ўзини бошқариш ташкилоти раиси:

– Ёзги таътил ажойиб саёҳатдан бошланди. Салқин, боҳаво, тоза ва озода купеларда йўл юриб, қисқа фурсатда олис манзилга етиб олдик. Петропавл ва Астана шаҳарларидан олган таассуротларим бир умр ёдимда қолади. Энг муҳими, она юртимизнинг бой тарихи, сержило табиати билан яқиндан танишдик...

Ҳа, “Саёҳат – танга роҳат”, деб бежиз айтилмаган. Юртимиз тарихини ўрганишга бел боғлаган саёҳатчиларга муваффақият тилаймиз!

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-07-19, 11:56 866
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.