26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Алоқа воситалари рўйхатга олинади

IMEI коди рўйхатга олинмаганлар 2019 йили уяли алоқасиз қолишади

Уяли алоқадан фойдаланиш воситаларини рўй­хатга олиш тартиби тасдиқланди. Теле­­­­фондан фой­­­даланувчилар 2018 йилнинг сўн­гига қадар алоқа воситаларини рўйхатдан ўт­­­­­­­­­­­казишлари ке­рак, сабаби, 2019 йилнинг 1 янва­­­ри­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дан бошлаб рўйхатдан ўтмаган або­нентлар учун ало­қа хизмати тўх­татилади. 

Қоидаларга мувофиқ, Қозоғистон Республикаси ҳу­дудига олиб келинган ёки шу ерда ишлаб чиқарилган алоқа воситаларининг барчаси рўйхатдан ўтказилиши керак.

Жисмоний шахслар учун рўйхатга қўйиш бепул, у 4 соат ичида амалга оширилса, ҳуқуқий шахслар эса ариза топширган вақтдан бошлаб 8 соат ичида рўйхатга олинади. 

Рўйхатга қўйиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш учун алоқа воситасининг эгаси хизматни автомат­­лаш­ти­рил­­ган йўналишда амалга ошириши ҳам мум­кин ёки алоқа операторининг офисига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

1. ИИН(жисмоний шахслар) ёки БСН(ҳуқуқий шахслар),

2. Уяли алоқа абонент қуролларининг тегишли коди,

3. Рўйхат олувчи қурилмасида қўлланиладиган абонент рақамлари.

14-18 ёш оралиғидаги балоғатга етмаганларнинг абонент воситалари қонуний вакилларининг рух­сати билан рўйхатга олинади, 14 ёшга тўлмаган ўсмирларнинг қонуний вакиллари ўз номларигагина рўйхатга қўя оладилар. 

Уяли телефонларни рўйхатга олиш учун уяли алоқа операторларининг абонент бўлимларига бориш шарт эмас. Фақат, онлайн турда ёки SMS (уяли алоқа операторларининг интернет-захираси ҳамда ва SMS, USSD бошқалар) орқали рўйхатга олиш мумкин. 

Туркистон вилоят ИИД давлат тили ва ахборот бошқармаси, 2018-07-19, 12:09 167
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.