26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Мажлис депутати – Ўтрорда

ҚР Парламенти Мажлисининг депутатлари ёзги таътил пайтида мамлакатимизнинг турли минтақаларида бўлиб, сайловчилар билан учрашмоқда. Уларнинг фикрини тинглаб, ижтимоий-иқтисодий тараққиёт дастурларининг ижросини ўз кўзи билан кўриш учун Ўтрор туманига Мажлис депутати Фахриддин Қоратоев ташриф буюрди. Меҳмонларни кутиб олган туман ҳокими Ерлан Айтаханов жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳақида гапириб, келгуси режалари билан ўртоқлашди. 

Депутат даставвал Ақтўбе қишлоғидаги Ауесбек Қамбаров номидаги спорт мажмуасини оралаб, бугунги фаолияти билан танишди. Қишлоқнинг кўркига кўрк қўшган иншоот хусусий тадбиркор Есбўл Қамбаровнинг ташаббуси билан қад кўтарган. 

Мажлис депутати Элбошимизнинг оқилона сиёсатини қўллаб, юрт ривожига ҳисса қўшаётган фуқароларга самимий миннатдорчилик билдирди. 

Сўнг Фахриддин Абдунаби ўғлига туман марказида қурилаётган кўп қаватли хизмат уйлари ва газ қувурларини ўтказиш ишлари таништирилиб, қурилиш жараёнлари кўрсатилди.

Ўтрор туманида малакали мутахассисларни жалб этиш, ташқарида юрган тажрибали ҳамда ёш мутахассис ҳамюртларни чақиришга катта аҳамият берилмоқда. Туманда хизмат қилишга келган мутахассисларга қулай шароитлар яратиб бериш мақсадида бугунги кунда ободонлаштириш, спорт-соғломлаштириш, газлаштириш йўналишида ишлар йўлга қўйилмоқда. Чунончи, малакали мутахассисларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида шу йилнинг ўзида 4та кўп қаватли хизмат уйлари қурилиши бошлаб юборилди. Туман ҳокими Ўтрорнинг ривожига муносиб ҳисса қўшаётган мутахассисларга ҳокимлик томонидан яратилаётган шароитлар бу билан чекланмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ёшликда олган билим, тошга ўйилган нақш кабидир” демоқчи сўнгги йилларда туман мактабларида таълим масаласига аҳамият берилиб, кўрсаткичлар йилдан-йилга ўсмоқда. Шунинг натижаси – бу йил “Олтин белги” ва “Имтиёзли аттестат” соҳиблари сони ортиб, туман битирувчилари Ягона миллий тест якунига кўра вилоятда биринчи ўринга эга бўлди.

Халқ ноиби Ўтрор туманида шаклланиб, анъанага айланган малакали мутахассислар тайёрлашни кўзловчи “Олтин жамғарма”ни алоҳида таъкидлаб, унинг бошқаларга намуна бўлишини етказди.

Шу билан бир қаторда, халқ ноибига тумандаги газлаштириш ишлари кўрсатилди. Тарихий воқеа сифатида баҳоланган газлаштириш йилида тумандаги 7та аҳоли манзилида газ қувурини ётқизиш ишлари юритилмоқда. Бугунги кунда Шаулдир, Темир, Ш. Қалдаяқов овулларида қурилиш ишлари қизғин, Эски Шилик, Янги Шилик, Ақтўбе аҳоли манзилларида яқин кунларда бошланади.

Иш сафари давомида Ўтрор давлат археологик қўриқхона-музейини кўриб, Арслонбоб мақбарасини зиёрат қилган 

Ф. Қоратоев туманда бажарилаётган ишларга юқори баҳо бериб, келгуси ишларида омад тилади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-19, 12:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.