26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сфера биноси – кўшку-биллур сарой

ЭКСПО-2017 ихтисослаштирилган Халқаро кўр­газ­масининг  пойтахтимизда ўтказилиши –  жа­ҳонда республикамиз нуфузини оширадиган муҳим миллий лойиҳалардан бирига айланади. Пойтахтда бундай оламшумул тадбирни ўтказиш ташаббуси Давлатимиз раҳбари Нурсултан Назарбаевга тегишли. Лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилишини  Президентнинг шахсан ўзи назорат қилиб турибди, тайёргарлик  ишлари режа бўйича олиб борилмоқда. 

ЭКСПО-2017 кўргазмаси «Келажак энергияси» шиори остида ўтади. Бундан мақсад – энергетикада сифатли ўзгаришлар йўлини топиш, биринчи навбатда, муқобил энергия манбаларини ривожлантиришга эътиборни қаратишдир.

***

Таъкидлаш жоиз, ЭКСПО кўргазмасининг 165 йилдан зиёд тарихида  Марказий Осиё минтақаси,  ҳатто МДҲ давлатларниинг ҳеч бирида ушбу нуфузли  кўргазманинг байроғи ҳилпирамаган. Саноқли кунлардан кейин, яъни 2017 йилнинг 10 июнида Мустақил Қозоғистоннинг пойтахти Астанада илк бор ЭКСПО-2017 халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасининг очилиш маросими ўтиб, бу ерда жаҳоннинг  115 давлати ва  20 халқаро ташкилотнинг байроғи кўтарилади.

***

Жаҳон  муваффақиятлари  кўргазмасининг тарихи 1851 йили Лондон шаҳрида ўтказилган “Барча халқларнинг саноат ютуқлари кўргаз­маси”дан бошланган. Лондондаги дастлабки дунёвий кўргазмани  ўтказиш учун  экспонатлар жойлаштириладиган бино керак бўлган. Шу мақсадда ўша  замон қурилиш ва меъморий санъатининг энг яхши намунаси бўлган – “Хрусталь”, яъни, биллур  сарой қурилади. Лондонда бошланган ушбу техникавий ва технологиявий янгиликларга  интилиш жараёни халқаро кўргазма шажарасида бугунги кунгача давом этмоқда.

Ҳа, бутунжаҳон ютуқлар кўргазмаси ўзининг 166 йиллик тарихида анъанавий шажарасига олтин ҳарф­лар билан ёзилган меъморий санъатнинг нодир гавҳарларини қолдирди. ЭКСПО мерослари – Лондондаги “Хрусталь” саройи, Париждаги Эйфель минораси,  Александр III кўприги, Лион вокзали, Венадаги Ротонда  –  жаҳондаги энг катта гумбаз ости­даги павильон, Мельбурндаги қироллик кўргазмаси павильони худди шундай, инсониятнинг барҳаёт санъат обидалари бўлиб ҳисобланади.

 

u    u     u

Астанадаги ЭКСПО-2017 халқаро ихтисос­лашти­рилган кўргазма-шаҳарчасида ҳам дунё ғаройиботлари тоифасига киритиладиган ЭКСПО мероси – кўргазма рамзига айланадиган иншоот  қад кўтарди. У миллий бош павильонимиз биноси – Сфера.  Унинг диаметри  80 метрни ташкил этса, узунлиги – 100 метр. Сфера саккиз қаватдан иборат. ЭКСПО-2017 кўргазмаси ташкилочиларнинг лойиҳаси бўйича  Сферанинг ҳар бир қаватида муқобил электр энергиясининг битта тури намойиш этилади.  

Айтиш жоизки, биринчи қаватда  гидро­энергетика, иккинчи қаватда қуёш, учинчи қаватда шамол энергетикаси, тўртинчи қаватда биоэнергетика ва бошқа электр таъминотига оид  ютуқлар  намойиш этилади.

Мутахассисларининг айтишича, иморат­нинг ташқи деворини қоплаган чинни  материаллар  фотоэлектрли элементлардан иборат. Шунингдек, бинонинг ташқи қавати қуёш энергиясини электр энергиясига айлантириб беради. Иморатнинг устки қа­ватида эса, иккита шамол генератори жойлаштирилган. Шунингдек, ЭКСПО-2017нинг “Келажак энергияси” асосий мав­­зуига мос Миллий бош павильон имо­рати тўлиқ қуёш ва шамол энергияси би­лан ишлайди. Сфера биноси оқшомлари турли рангларда жилоланади. ЭКСПО-2017 кўргазмаси байроғи ҳилпирайдиган кунлари  Сферанинг атрофи  қизил-яшил ёруғлик сочадиган шоуга айланади. 

Нурсултан Назарбаев ўтказган ЭКС­ПО-2017 халқаро кўргазмасига тайёр­гарлик масалаларига бағишланган мажлисда бу ерда қурилаётган савдо-ҳордиқ маж­муасини “Жибек Жолы” деб аташни таклиф қилди. Бунга изоҳ тари­қасида, ЮНЕСКО томонидан «Буюк ипак йўли – мулоқот йўли» дастурининг ишлаб чиқилиши Евроосиёдаги 30 дан ортиқ етакчи давлатларнинг 2050 йилга қадар илмий-маданий фаолияти учун йўналиш бўлганини таъкидлади. 

Шунингдек, Элбоши жуда кўпчилик тадқиқотчилар иштирок этаётган «Буюк ипак йўли – мулоқот йўли» дастурининг асосий вазифаси Шарқ ва Ғарб халқлари ўртасида иқтисодий ҳамда маданий алоқалар ўрнатиш ҳамда ривожлантириш уни халқларнинг биродарлик, ўзаро ҳамкорлик ва самимий мулоқот йўлига айлантириш зарурлигига урғу берди. 

ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмасининг асосий мақсадларидан бири ҳам шу.

 

 

Шоҳиста ТОШПЎЛАТОВА, 2017-05-29, 12:59 913
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.