26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“АҚЛЛИ” камералар “асов”ларни тизгинлаб қўяди

2018 йилнинг 6 ойида тезкор бошқарув мар­казининг видеоназорат камералари ёрдамида Шимкент шаҳрида 134та жиноят очилди. Бугунги  кунда ша­ҳар ички ишлар бошқармасига қарашли тезкор бош­­қарув маркази тасарруфида 479та видео­назорат камераси бор. Улар жамоат жойлари ва аҳоли кўп тўпланадиган кўчаларга ўрнатилган. 

Бу жойларда бирор жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилса, полиция инс­пекторлари видеоназорат ка­­мера­лари орқали гумондор ёки ҳуқуқбузар шахсни, авто­машинани аниқлай олишади. Айбланувчи дарров воқеа со­дир этилган туманнинг қа­рашли полиция бўлимига етка­зилади.

2018 йилнинг 6 ойида тезкор бошқарув маркази камералари ёрдамида 76та ўғирлик, 5та автомашина ўғирлиги, 15 бос­қин­чилик, 8 безорилик ҳамда 4та ноқонуний қурол сақлаш ҳоллари аниқланди.

Мегаполисдаги энг гавжум 21та чорраҳага ўрнатилган “Ин­тегра” интеллектуал тизими ка­мералари йўл ҳаракати қои­даларини бузган автомашинани дарҳол аниқлайди. Масалан, эгаси ёлғон давлат рақамини тақиб юрган автомашиналарни аниқлашга ҳам уста. Нати­­­жада, турли сифатдаги 385 авто­машина аниқланиб, тегишли чора кўрилди.

Ярим йилда жамоат жойла­ридаги видеокамералар ор­қа­­ли 27 минг маъмурий ҳу­­­қуқ­­­­­­­­­­бузарлик аниқланган. Шун­­­дан 15 мингтаси йўл қои­­­­­­­­­­­­даларини бузиш. Майда бе­­­­зо­­­­­­­­­­­­рилик қил­ган 2026 на­фар фу­­­қаро маъму­рий жавоб­­гар­­­­­­­ликка тор­тилса, жамоат жой­лардаги тар­­­тиббузарлиги учун 1112 фуқа­ро, жамоатчилик жойларда спиртли ичимлик ичгани учун 1766 одам жавоб­гарликка тор­тилган.

Вилоят ички ишлар депар­таменти маълумотларига кў­ра, маълумотларга ишлов бе­риш маркази орқали 41026та йўл-транспорт ҳаракати қоида­ларини бузиш ҳолатлари аниқ­ланди. Натижада, жарима тў­лашга оид 29267та ҳужжат рўй­хатга олиниб, ҳуқуқбузарлар манзилгоҳларига юборилган ва 227 млн. 800 минг тенгедан зи­ёд маблағ вилоят бюджетига ке­либ тушган.

Бугунги кунда шаҳар кўча­ларида тезликни ўлчайдиган 21та ускуна ўрнатилган. Шу­нингдек, чорроҳада ҳам 21та видеокамера ҳамда йўл ҳара­катини назорат қиладиган 6та “Крис П” тизими узлуксиз иш­лаб турибди. Хуллас, йўлга чиққанда, огоҳ бўлинг!

М. УСМОНОВА, 2018-07-19, 12:18 204
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.