26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жетисайни Ж. Бейсенбаев бошқаради

Туркистон вилоятида янгидан ташкил этилган Жетисай туманининг ҳокими тайинланди. ҚР Президенти Маъмурияти ҳамда туман маслаҳатининг розилиги ҳамда вилоят ҳокими Жансейит Туй­мебаевнинг фармойишига кўра бу вазифани Жамантай Қанайули Бейсен­баев бажарадиган бўлди. 

– Сизларни янги Жетисай тумани ташкил топгани билан қутлайман. Эндиликда янги шижоат билан давлат дастурларини сифатли амалга ошириш йўлида жонбозлик кўрсатишингиз керак. Туман ҳокимига юклатиладиган энг муҳим учта топшириқ бор. Булар: сиёсий  барқарорликни сақлаш, туман аҳлининг бирлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий барқарорликни сақлаган ҳолда ўсишга эришиш. Ана шу вазифалар сифатли адо этилса, ҳаммаси яхши бўлади. Чегара яқинида жойлашганлиги сабабли Жетисайнинг стратегик аҳамияти жуда катта. Ривожланиш имкониятлари ҳам улкан. Айниқса, қишлоқ хўжалигини изчил ривожлантириб, касб билан шуғулланишни хоҳловчиларга қўллов кўрсатилсин. Бажариладиган юмушлар кўп. Ишда омад ёр бўлсин! – деди минтақа раҳбари. 

Ж. Қ. Бейсенбаев 1958 йилда туғилган, олий маълумотли, ихтисоси бўйича олим-агроном, ҳуқуқшунос. Меҳнат фаолиятини 1982 йили Алмати вилояти Қаскелен туманидаги “Пригородный” совхозида катта агроном сифатида бошлаган. 1984-2018 йиллари қишлоқ хўжалиги ходимлари Жетисай туман касаба уюшмалари қўмитасининг котиби, “Красная звезда” совхози партия қўмитаси котиби, Жанубий Қозоғистон вилоят Жетисай тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Мақтаарал тумани қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Мақтаарал туман Жетисай шаҳрининг ҳокими, Мақтаарал тумани ҳокимининг ўринбосари, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси вазифаларини бажарган.

2018 йил апрель ойидан  Жанубий Қозоғистон вилоят Мақтаарал тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

2018-07-19, 12:22 708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.