26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Келес туманига ҳоким тайинланди

Туркистон вилоятининг Келес туманига ҳоким тайинланди. ҚР Президенти Маъму­рияти ва туман маслаҳати розилиги, вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг фармойишига кўра мазкур лавозимга Ақментай Есбаев киришди.

Ҳокимни янгидан ташкил қилинган туман фаолларига таништирган минтақа раҳбари унга ишларида муваффақият тилаб, фаолияти давомида Давлат раҳбари тасдиқлаган дастурларни сифатли амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

– Орадан 21 йил ўтиб, Келес тумани қайтадан ташкил қилинди. Бу, албатта, қувончли ҳам. Эндиликда туманда янги бўлимлар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, турли идоралар очилади. Ижтимоий иншоотлар қад ростлайди. Иш ўринлари кўпаяди. Бу борада ҳокимга ҳам юкланадиган вазифа кўп. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириб, тадбиркорликни кучайтиришга эътибор қаратилиши лозим. Бир ойда Келес туманини ривожлантириш режасини тайёрлашни топшираман. Таълим ва ёшлар тарбиясига оид масалалар ҳам ёддан кўтарилмасин. 

Биринчи навбатда, эл бирлигини сақлаб, Элбоши сиёсатини амалга оширган ҳолда аҳолининг турмуш даражасини кўтариш зарур. Бунинг учун эл оғалари ҳокимни қўллаб, бирдамликни кучайтиришлари даркор, – деди Ж. Туймебаев.

Ақментай Усенули Есбаев 1972 йилда туғилган, олий маълумотли, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1989 йили Сариоғоч тумани В. Ленин номидаги мактабда ишлаб чиқариш бригадаси ишчиси сифатида бошлаган. 

1989-2014 йиллари Сариоғоч туманидаги Ғ. Муратбаев номли совхоз касаба уюшма қўмитаси ҳисобчиси, туман молия бўлими маҳаллий бюджет бўлимининг раҳбари, иқтисодиёт ва бюджетни режалаш бўлими, бюджетни режалаш шўъбасининг мудири, иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари лавозимларида фаолият юритди.

2014 йилнинг август ойидан Жанубий Қозоғистон вилояти Сариоғоч тумани ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажариб келган. 

, 2018-07-19, 12:26
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.