26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистондаги 2 миллиондан зиёд фуқаронинг электрон саломатлик паспорти тайёрланди

Туркистон вилоятидаги 69та тиббиёт му­ассасаси бугунги кунда 100 фоиз тиббий ахборот тизими билан қамраб олинди. Таъкидланган тиббиёт муассасаларининг ярми ўзаро қоғозсиз ҳужжатлар айланмасига кўчди. Йил сўнгига қадар яна 10та муассаса ахборот тизими билан тўлиқ қамралади. Бу ҳақда кеча Ҳукумат мажлисида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев ахборот берди. 

Вилоят раҳбарининг айтишича, интернет тармоғи  билан туман даражасигача бўлган аҳоли манзиллари 100 фоиз қамралган бўлса, 2021 йилгача туман даражасидан қуйи қишлоқларни қўшиш режаланмоқда. Натижада минтақадаги 2 миллиондан зиёд кишининг электрон саломатлик паспорти ҳозирлаб қўйилди. Бундан ташқари ҳоким шу йил 1 апрелда Туркистон вилояти билан бирга Алмати, Павлодар, Манғистов вилоятлари ҳам “қоғозсиз касалхона” қалдирғоч лойиҳасига кирганини, таъкидланган вилоятлар ичида ахборот тизимларини жорий этиш бўйича минтақамиз 1-ўринда эканини етказди. 

“Саломатлик” давлат дастурининг вилоятда қан­дай амалга оширилаётганига тўхталган минтақа раҳ­бари жорий йилнинг 6 ойида белгиланган асосий кўр­сат­кичларга эришилганини таъкидлаб ўтди.

– Туркистон вилояти соғликни сақлашга қаратилган давлат дастурларининг асосий натижали кўрсаткичлари бўйича 5-ўринда. Жумладан, гўдаклар ўлими ўтган йилга нисбатан 12,6 фоизга камайди. Бу борада республикада 8-ўринда бўлсак, оналар ўлими бўйича вилоятимиз 9-ўринда келаётир. Сил хасталигидан ўлим кўрсаткичи эса 33,3 фоизга пасайган. Бу натижали иш­лар давлат дастурлари доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатларнинг самараси, деб биламан, – деди Ж. Туймебаев.

Маърузаси давомида минтақа раҳбари кадрлар масаласини ҳал этиш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилганини, қишлоқ жойларда кадрлар танқислигига барҳам бериш учун туманлардаги аҳоли манзилларида хизмат уйлари қурилаётганини айтиб ўтди. 

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-07-19, 12:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.