26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорачиқни Қозоғистонга танитган корхона

Туркистоннинг Қорачиқ қишлоқ округида жойлашган «DIVA LUX» МЧБ юмшоқ мебель ишлаб чиқарувчи корхонасининг ташкил топганига 16 йил бўлди. Корхона раҳбари, доимий обуначимиз, Туркистоннинг ибратли фуқароси Шуҳрат Набиев корхона маҳсулотлари мамлакатимизнинг Астана, Алмати, Тараз, Шимкент, Қизилўрда, Ақтау, Қарағанди, Ақтўбе, Кентов шаҳарларига жўнатилаётганлигини маълум қилди. 

Бугунги кунда корхона 35 хил янги намунадаги юмшоқ жиҳозларни ишлаб чиқармоқда. Корхонада касбини пухта биладиган 100 нафар уста меҳнат қилади. Жиҳознинг ўртача баҳоси 150 мингдан 250 минг тенгегача. Ҳар бир мебель камида 35 хил қисмлардан иборат.

Корхона раҳбари Шуҳрат Алихон ўғли билан цехларни биргаликда оралаб, ишчи, уста, мутахассислар билан суҳбатлашдик. Тикув цехида мебель қопламаси тайёрланади. Ёғоч устаси Дадажон Нишонов ҳамкасби Даврон Адҳамов билан мураккаб дурадгорлик ишларини бажармоқда. Ихтиёр Иззатуллаев эса 16 хил дизайндаги дастурларни компьютерлаштирилган дастгоҳда маҳсулот юзасига туширади. Исахон Каримов кесувчи дастгоҳда деталларни тайёрлаб беради.

Пенополуритан цехида Икром Тўрахонов ҳамкасби Убайдулла Абдуллаев билан ўз маҳоратларини маҳсулот сифатига сингдиришади. Безакчи уста Саиджон Орипов, тайёрловчи Отабек Абдуғаффоровлар ҳам меҳнатда илғор. 

Мебель бўёғи Италия ва Туркиядан сотиб олинади. Уларга ишлатиладиган мустаҳкам ёғоч навлари Сайрам туманидаги махсус цехда тайёрланиб, Туркистонга юборилади. Поролон цехида қирқувчи уста Азиз Отаметов 5 йилдан буён ишлайди. Корхонада Туркистон шаҳри, шунингдек Қорачиқ, Югнак, Чипон ҳамда Қарноқ қишлоқларидан уста йигитлар меҳнат қилишади. 

Корхона ўз ҳисобидан ишчи ходимларини ҳар куни тушлик билан таъминлайди. Ошпаз Фарида Абдусаматова корхона бунёд этилганидан буён шу ерда узлуксиз жамоани мазали таомлар билан мамнун этиб келмоқда. Ҳамкасб ёрдамчиси Гулнора Муҳитова унга яқин кўмакчи. 

– Корхонамиз маҳсулоти кўп жойларда машҳур. Туркистон вилояти ҳокими 

Ж. Туймебаев, Туркистон шаҳри ҳокими 

А. Ўсербаев, вилоятимизнинг фахрий фуқароси, вилоят маслаҳати депутати Р. Танирбергеновлар ҳам цехимиз фаолияти билан таниш (юқоридаги сурат). Келажакда янги куч, ғайрат билан меҳнат қилишимизни давр тақозо этмоқда. Туркистон шаҳри Элбошимизнинг доимий назарида. Фидокорона меҳнатимиз, сифатли ҳамда янги намунадаги мебелларимиз билан Элбошимизнинг юксак ишончини оқлаш орқали шу ишга ҳисса қўшамиз, – дейди Шуҳрат Алихон ўғли. 

Корхонанинг самарали фаолиятини таъминловчи бошқарувчи бўғин - иш бошқарувчи Азиз Набиев, бош ҳисобчи Ҳабибулло Эргашев, ҳисобчи Қутлуғ Бойметов, тажрибали менежер Рустам Абдураимов, ҳудудий менежер Алишер Азимов, цех устаси Абдували Нишонов, тайёр маҳсулотлар техника назорати бўлими етакчиси Учқун Алиакбаров, таъминот бўлими раҳбари Фурқат Набиевлар билан галдаги режалар ҳақида суҳбатлашдик. Асрлар оша деҳқончилик билан машҳур Қорачиқ қишлоғи мустақиллик шарофати, Шуҳрат Алихон ўғлидек тадбиркор ўғлонининг саъй-ҳаракатлари билан Қозоғистонга сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳудуд сифатида танилди. 

Газетамизда аввал Ш. Набиев ҳомийлигида қишлоқдаги мактаб ўқувчиларига махсус совғалар топширилгани хусусида хабар берган эдик. Хайрли ишларга бош, юзлаб оилаларни доимий иш билан таъминлаб келаётган тадбиркор Шуҳрат Алихон ўғли раҳбарлигидаги «DIVA LUX» корхонасига муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!

Ш. Мадалиев, 2018-07-21, 12:33 789
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.