26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Депутат билан учрашув

Вилоят касаба уюшмалари кенгашининг катта мажлислар залида Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев касаба уюшма қўмиталари етакчилари билан учрашди. 

Кенгаш раиси Берик Бекжанов бошқарган йиғинда халқ ноиби дастлаб Парламент фаолияти, депутатларнинг иш жараёни, эл эзгулиги учун қабул қилинаётган қонунлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, Фахриддин Абдунаби ўғли Парламент қошидаги қўмиталарнинг фаолияти, муҳокамадаги қонун лойиҳаларига тўхталиб ўтди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган йиғинда иштирокчилар қатор муаммолар ҳақида гапириб, депутатдан уларни ижобий ҳал этишда ёрдам беришни сўранишди. Масалан, пенсия, иш берувчи билан хизматчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилмаслиги, республика бўйича 2 миллиондан зиёд аъзога эга касаба уюшмасига етарли ваколат берилмагани, маданият соҳаси ходимларининг маоши озлиги каби масалалар билан мурожаат қилганлар депутатнинг жавобидан қониқдилар. 

Учрашув сўнгида ҚР Парламенти Мажлиси депутати Ф. Қоратоев тилга олинган масалаларни тегишли идораларга етказишини ва уларнинг ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилишини айтди.

***

ҚР Парламенти Мажлиси депутати, “Нұр Отан” фракцияси аъзоси Фахриддин Қоратоев навбатдаги иш сафари билан Тулкибош туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган “Кўктал” деҳқон хўжалигида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. 

2004 йилда ташкил топган, сархил мевалар етиштирилаётган хўжаликда мавсум чоғида ҳашарчилар сони 200дан ошади. 

Депутат кўкталликларнинг кундалик иш режаси билан танишиш баробарида уларни ташвишлантираётган масалалар билан ҳам қизиқди. Жамоа аъзолари ечимини кутаётган муаммоларни тилга олиб, ижобий ҳал этишда Фахриддин Абдунаби ўғлидан ёрдам сўрашди.

Ф. Қоратоев қишлоқ меҳнаткашлари ҳузурида сўз олиб, Парламент Мажлиси пленар йиғилишларида депутатлар томонидан кўриб чиқилаётган янги қонунлар лойиҳалари, Президентимизнинг “Бешта ижтимоий ташаббуси”да белгиланган вазифалар жойларда қандай амалга оширилаётгани билан ҳам қизиқди. 

Тулкибошликлар депутатга миннатдорчилик билдишди.

 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-07-21, 12:48
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.