26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Етакчи партиянинг эзгу мақсадлари

“Нұр Отан” партиясининг янги лойиҳалари доирасида Шимкент шаҳридаги “Отырар” илмий-оммабоп кутубхонаси замонавий коворкинг-марказга айланди. Яқиндагина республика аҳамиятига эга шаҳарлар сафига қўшилган Шимкентда партиянинг бундан бошқа лойиҳалари ҳам самарали амалга оширилмоқда. Улар билан яқиндан танишиш мақсадида партия раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаев республикамизнинг учинчи мегаполисига келиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. У, шунингдек, партиянинг Шимкент шаҳар филиали раиси сайланган конференцияда иштирок этди. Сўнгги ойларда юртимизнинг етакчи сиёсий кучи ўз фаолиятини янгилаш жараёнида қатор ташаббуслар билан чиқмоқда. Рақамлаштириш ишига ҳисса қўшиш, аҳолининг рақамлаштириш борасидаги саводхонлигини ошириш, ёшларнинг сифатли билим олиши ва соғлом бўлишига кўмаклашиш, анъанавий кутубхоналарни замонавий таълим марказларига айлантириш каби лойиҳалар шулар жумласидандир. 

Сафар давомида М. Ашимбаев шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов билан бирга “Отырар” илмий-оммабоп кутубхонасида очилган коворкинг-марказга борди. Марказ янги технология ва тезкор интернет билан таъминланган. Бу ерга келувчилар мажлислар залида турли мавзуларда семинарлар ва тренинглар ўтказа олишади. 

Партиянинг яна бир лойиҳаси – шаҳарда китобларни электрон шаклга кўчириш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. 

М. Ашимбаев кутубхона ходимлари ва ёшлар билан суҳбатлашиб, Элбошининг Шимкентга янги мақом бериш тўғрисидаги қарори шаҳарни янада тараққий эттириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилишини айтди. 

Шундан сўнг, “Нұр Отан” партияси раисининг биринчи ўринбосари М. Ашимбаев “Маънавий янгиланиш” дастури ва бизнеснинг ижтимоий масъулияти доирасида қурилган имконияти чекланган болаларга мўлжалланган “Айгерим” болалар боғчасига борди.

Ходимлар ва ота-оналар билан суҳбати чоғида мазкур соҳа ҳамиша партиянинг эътиборида бўлишини таъкидлаб, имконияти чекланганларнинг яшаш тарзини яхшилашга йўналтирилган “Кедергісіз келешек” лойиҳаси ҳақида гапириб берди.

Шундан кейин партия Шимкент шаҳар филиалининг навбатдан ташқари конференциясида қатнашган 

М. Ашимбаев амалга ошириладиган ишлар, режалар ҳақида маъруза қилди. Конференцияда шаҳар бўлимини 12 йил бошқарган Ў. Мелдехановнинг ўрнига Ғ. Абдирахимов раис этиб сайланди.

Шундан сўнг М. Ашимбаев М. Ауезов номидаги ЖҚДУ ва Жанубий Қозоғистон давлат педагогика университетларида очилган IT синф хоналарининг иши билан яқиндан танишди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2018-07-21, 12:52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.