26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Биринчи ярим йиллик якунлари

Қозоғистон Президенти Нурсултан Назарбаев Бош вазир Бахитжан Сағинтаевни қабул қилди 

Учрашувда Ҳукуматнинг 2018 йил биринчи ярмида амалга оширган ишлари натижалари, давлат ва соҳавий дастурларнинг ижроси муҳокама қилинди. 

Давлат раҳбари элимизнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бораётганига қарамай, давлат томонидан қабул қилинган дастурлар аҳолини тўлиқ қамрай олмаётганини айтди. 

– Йилнинг биринчи ярми якунланди. Кўрсаткичлар юқорилаб бормоқда. Умуман олганда, аҳолининг фаровонлиги ортмоқда. Биз индустриявий, инфратузилмавий ва ижтимоий дастурларни қабул қилдик. Лекин маҳаллий ижроия органлари ва вазирликлар уларни тўлиқ бажармаяпти. Тасдиқланган дастурлар минтақаларга етиб бормаяпти, – деди Элбоши.

Давлат раҳбари, шунингдек, коммунал хизмат кўрсатиш ва элимиз олий ўқув юртларида ўқитиш ҳақининг ўсганига тўхталиб, тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда таълим сифатининг пасайиб бораётганини таъкидлади. 

– Коммунал хизматларнинг баҳоси ўсди. Тиббий хизмат кўрсатиш сифати ночорлади. Бизнинг олий ўқув юртларимизда таълим сифатининг пастлиги сабабли ёшлар Россия олий ўқув юртларини танлашмоқда. Жамиятимизда бу каби муаммолар тез-тез кўтарилмоқда, – деди Элбоши. 

Қозоғистон Президенти эл иқтисодиётида кичик ва ўрта бизнес ролини ошириш, шунингдек, касбий давлат девонини шакллантириш масалаларига ҳам тўхталди. 

Нурсултан Назарбаев Президентнинг «Бешта ижтимоий ташаббуси” ва инфратузилмавий тараққиёт дастурини сифатли амалга оширишнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Давлат раҳбари минтақаларда йўл қуриш масалаларига эътибор қаратди.

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Ҳукумат ва маҳаллий ижроия органлари томонидан қабул қилинган давлат ва соҳавий дастурларнинг сифатли бажарилишини таъминлаши, ҳамда уларни доимий назорат қилиб туришни топширди.

Akorda.kz, 2018-07-21, 12:56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.