26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Хол ва тақдир

Ота-боболаримиз одам­­­­­­нинг холига қараб феъл-атвори ва тақдирини айтиб беришган. Агарда хол иякда жойлашган бўлса, унинг соҳиби кучли ва сўзини ўтказадиган феъл-атворга эга бўлишидан дарак бер­ган. Ўнг чаккадаги хол эгаси улкан бахт ва омадга эга бўлар экан.

Холнинг ўлчами қанча катта бўлса, унинг инсон тақдирига таъсири шун­ча кучли. Бу эса ўз нав­батида хол соҳибини катта му­­ваффақият ёки азоб-уқубат кутиб турганидан дарак беради.

Агарда хол думалоқ шаклда бўл­­са, бу яхшилик аломати, шакли чўзинчоқ хол омад белгиси, бироқ жуда омадли эканман, дейишга шошилманг.

Туртиб чиққан хол эса ҳаётин­гизда яхши ва ёмон кунлар кўп бўлишидан, зерикмаслигингиздан огоҳлантиради.

Холнинг ранги бизни кўп нар­салардан бохабар этади. Ранги қанча тўқ бўлса, шунча яхши ва маълу­­мотларни билиш имкони каттадир.

ПЕШАНА

Пешана ўртасидаги хол тақдир­нинг камдан-кам учрайдиган совғаси дейиш мумкин. Бундай хол соҳиби ҳаракатчан ва меҳнатсевар феъл-атворга эга, ишида ҳар доим омад ҳамроҳлик қилувчи ҳамда никоҳда бахтли ҳаёт кечиришидан дарак беради.

Чакканинг ўнг тарафида жой­лашган хол – севгига ўч ва кўнгил олишга жуда уста одамларда бў­­лади. Бундай кишилар ҳаётда жуда омадли ва никоҳда бахтли ҳаёт кечиришади. Бир сўз билан уларни омадли одамлар дейиш мумкин.

Чакканинг чап тарафидаги хол ўз соҳибларига омад ва муваф­фа­қиятга эришишда қийин йўлни босиб ўтишлари лозимлигидан дарак беради. Ҳаётда бирон-бир нарсага эришиш қийин кечишини улар жуда яхши билишади. Бироқ ғалаба нашидаси ширин бўлишини унутманг.

ҚОШЛАР

Ўнг қошдаги хол қувноқ, довюрак ва қатъиятлиликни билдиради. Бун­­­дай одамларга бойлик, севги-му­ҳаббат ва ишда омад ҳамроҳлик қилади. Хол чап қошда жойлашган одамларни умуман тескари феъл-атворга эга деб айтиш мумкин: дан­гаса, таъсирчан, иродасиз ва би­­­­ров­­ларга ҳам қизиқмайдилар.

КЎЗЛАР 

Кўз атрофидаги хол соҳиблари тўғрисўз, ақлли ва қатъий феъл-атворга эга, севги-муҳаббатдан завқ­ланишни хуш кўрадиган ки­шилардир. Уларнинг ҳаётида навбатма-навбат хурсандчилик, кўнгил қолиши, юқо­рига кўтарилиш ва омадсизлик ҳам ҳамроҳлик қилади.

 БУРУН

Ҳақиқий дўстга эга бўлишни ис­тайсизми? Бурнида холи бор та­нишларингизни қидиринг. Айнан улар дўстликда очиқ кўнгил, самимий ва ишончли одамлардир.

Аммо уларнинг қизиққон, эҳ­­тиросли эканлиги, ишқий сар­гу­заштлар ва алкоголли  ичим­лик­ларга ўч бўлишларини ҳам унутманг.

Ҳар кимнинг ўзига яраша кам­чилиги борлигини ёдда тутиш лозим. Билингки, кимнинг қорагина холи бўлса, ҳаётида омад ҳамроҳлик қи­лиши ва оилада бахтга эришиши таъминланган.

ЮЗ

Юздаги хол меҳнатсевар ва бош­қаларга яхшилик истовчи одам эканлигидан дарак беради. Худди шундай безакка эга одам спортни севишини алоҳида таъкид­лаш ло­­зим. Бундан ташқари, спорт ва севгида ғолибликни қўлга кири­тишни яхши кўради. Юзида холи бор одамлар жуда бой ҳам, жуда камбағал ҳам бўлишмайди. Бироқ бошқа яқинларига нисбатан анча тўқ яшаш­ларини айтиш мумкин.

ҚУЛОҚЛАР

Қулоқда жойлашган хол чинакам бой-бадавлатлик белгисидир. Бун­дай одамларни беғам ва қувноқ, даврани қиздириб юборадиган кўн­гил одами дейиш мумкин.

Фақат бир ёмон нарса  бор, агарда хол солинчакда жойлашган бўлса, сув билан бахтсизлик юз бериши эҳтимоли бор. Шу сабабли бундай одамлар сувдан иложи борича узоқ­роқ юришлари керак. 

Н. ТОЖИМЕТОВ, 2018-07-24, 10:14 193
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.