26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бўғимларга фойдали бешта маҳсулот

Европа ортопедия ассоциацияси мута­хассислари ёз мавсумида бўғимлар учун фойдали бешта маҳсулотни истеъмол қилишни тавсия этади.

1. Чучук қалампир. Унинг таркибида тоғай (кемирчак)ни озиқлантирувчи майда томирлар фаоллигини оширадиган аскорбин ва бошқа кис­лоталар жуда кўп.

2. Янги саримсоқ ва ёввойи саримсоқпиёз –  яллиғланишни бартараф этадиган фито­нцидларга бой.

3. Исмалоқ ва петрушка таркибидаги К дар­­мондориси – тўқима ва хужайралар янги­ла­нишига ёрдам беради.

4. Олча – таркибидаги фаол моддалар ор­ганизмдан тузларни чиқариб юборишга ёрдам беради. Подаградан азият чекувчилар кунига бир сиқим янги олча истеъмол қилиб юришлари керак.

5. Ёш эчки сутидан тайёрланган пишлоқ ва творог. Ёзда офтобда кўп юрилгани боис, бу маҳсулотлардаги кальций организмга яхши сингади. Эчки ва сигирлар ёзда қуруқ беда эмас, балки энди ўсиб чиққан ўтлар билан озиқлангани сабабли, уларнинг сутида дармондори ва фойдали аминокислоталар кўп бўлади.

Ревматолог шифокор В. Лялинанинг ёзи­шича, сарсабил, ошқовоқ, ҳатто, авакадо (ўр­тача катталикда, ҳафтасига бир дона) ҳам бў­ғимларга яхши таъсир кўрсатади. Уларда тоғай ҳужайралари эгилувчанлигини таъминлайдиган моддалар, магний ва В гуруҳидаги дармондорилар кўп. Шунингдек, кунжут, ошқовоқ, писта ёғлари ҳам фойдали.

Шунга қарамай, помидор ва барча итузум­дошлар, қизил гўшт (мол гўшти, айниқса, қову­рилган ва қоқлангани), консервалар истеъмол қилинганда бўғимлар оғрийди. Суяк мўртланиб, тоғайларда емирилиш белгилари пайдо бўлганда организмда бириктирувчи моддаларга эҳтиёж ошади. Шунинг учун тез-тез холодец, товуқ ва балиқдан сардаклар тайёрлаб, истеъмол қилиш зарур. Бундай бириктирувчи таомлар кўпгина дори маҳсулотларидан кўра самарали.

Оғриган бўғимларни қиздириш мумкин эмас, агар уларда яллиғланиш бўлса, оғриқ кучаяди. Вена томири ёки бўғимларда бирор муаммо бўлса, қорайиш, тўғри тушадиган офтоб нурида бир йўла беш дақиқадан ортиқ туриш мумкин эмас. Бунда сузиш, сувга денгиз тузи қўшиб ванна олиш, ултратовуш, фонофорез, радонли ванна каби муолажалар фойдали. 

2018-07-24, 10:22 966
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.